Султон Қобус номидаги университетда Ўзбекистондан ўн беш   профессор – ўқитувчи малака оширмоқда

0
136
марта кўрилган.

Уммон Султонлигидаги Султон Қобус номидаги университетда Ўзбекистондан ўн беш  нафар профессор –  ўқитувчи малака оширмоқда. 

Султон Қобус номидаги бошқа тилларда сўзлашувчилар учун араб тилини ўргатиш университети араб тили ўқитувчиларининг янги гуруҳини қабул қилди,

Улар таркибида 14 мамлакатдан вакиллар бор. Жумладан,  Буюк Британия, Россия, Бельгия, Австрия, Венгрия, Италия, Беларус, Ўзбекистон,  Жанубий Корея, Салвадор, Ҳиндистон, Эрон, Австралия ва Қозоғистон каби мамлакатлардан 47 нафар талаба араб тили бўйича ўз малакасини оширмоқда.

Ушбу курс дастуридан Ўзбекистон олий ўқув юртларида араб тилида сўзлашувчи ва араб тилидан дарс берувчи муаллимлар жумладан, Ўзбекистон Халқаро Ислом Академиясидан 15 нафар профессор  ўқитувчи ўз малакасини оширмоқда.

Курс дастуриннг дастлабки кунида профессор-ўқитувчилар Султон Қобус номидаги университет бинолари, маъмурияти, фаолияти ва уларга тақдим этилаётган хизматлар билан танишдилар.  Малака оширишга келганлар учун тайёрланган маданий дастурни томоша қилдидар. Шунингдек, Уммон Султонлиги ва унинг тараққиёти, маданияти, қадриятлари ва араб тилини ўргатадиган ҳудуд-у масканлари ҳақида батафсил кўргазмали тақдимот ҳам бўлиб ўтди.

Тақдимотда ўқиш пайтида уларга тўғридан-тўғри мулоқот қилишда ёрдам берадиган маслаҳатлар ҳам берилди. Кўплаб тадбирлар, маърузалар, маданий кечалар, турли тарихий ва манзарали жойларга ташрифлар, маърифий саёҳатлар давомида маҳаллий ҳамжамият билан мулоқатлар яратилиши таъкидланди.

Шунингдек, араб ҳаттотлик дарслари, бадиий маҳорат дарслари ва лингвистик машғулотларни ўз ичига оладиган асосий  дастур ҳам мавжудлиги таъкидланди. Араб тили ўқитувчиларини иккинчи тилни ўзлаштириш назариялари билан таништириш, хорижий тилларни ўргатиш ва ўқитиш усуллари, бошқа тилда  сўзлашувчиларга араб тилини ўргатиш бўйича кўрсатмалар, тил элементлари ва кўникмаларини ўргатиш, араб тили усуллари ва ўқув дастурлари ва энг яхши ўқитиш стратегиялари, шунингдек, имтиҳонга тайёргарлик, календар сўровлари, мунозаралар, диалоглар, амалий машғулотлар, мини-дарслар, институтда дарсларга ва экскурсияларга қатнашиш борасида мулоқатлар ўтказилди.

Танишув иштирокчиларда катта таассуротлар қолдирди.

Султон Қобус номидаги университет нашридан Нодира САЪДУЛЛАЕВА таржимаси

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.