Таиландда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб этишда ватандошларимиз фаол иштирок этишмоқда

0
142
марта кўрилган.

Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини фаол тарғиб қилиш ва мамлакатни танитишда хориждаги ватандошлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва кенгайтириш вазифасини амалга ошириш доирасида, ватандошларимиз томонидан Таиланд фуқаролари ҳамда ушбу мамлакатга ташриф буюрган хорижий сайёҳларни жалб қилиш бўйича ҳамкорликка эришилди.

Мазкур ташаббус Хитойда истиқомат қилаётган ва Таиландда бизнес ҳамкорлари мавжуд бўлган ватандошларимиз томонидан илгари сурилди.

Ватандошимиз Дониёр Убайдуллаевнинг таъкидлашича Таиландда Ўзбекистонга ташриф буюришни истовчилар жуда кўп. Бу Таиланд аҳолиси ва ушбу мамлакатга ташриф буюрган чет эллик сайёҳлардир. Ватандошимиз Таиландга сафари давомида, ҳар куни 1000 дан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатадиган сайёҳларни ташиш билан шуғулланувчи тадбиркор ҳамкорлари билан Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича келишувга эришди.

– Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти билан танишиб, мамлакатингизда туризмнинг жуда кўплаб йўналишлари мавжудлигига амин бўлдик, – дейди Таиланд транспорт компанияси ходими Таксим Рожаначива. – Таиландда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар билан илиқ ва дўстона мулоқотдамиз ҳамда бошқа давлатларнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилувчи тарғибот материалларини тарқатишдан манфаатдормиз. Чунки, сайёҳларга доимо бошқа давлатларнинг туризм салоҳияти билан таниш қизиқ ва фойдалидир.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан жаҳон миқёсида мамлакатимизни танитиш, туризм салоҳиятини тарғиб қилишда ўз ҳиссасини қўшиш истагини билдираётган ватандошлар ва уларнинг ташкилотлари билан ишлар давом эттирмоқда. Шу билан бирга, мазкур фаолиятда фаол иштирок этувчи ватандошлар сонининг сезиларли ошиши кузатилмоқда.

Ўʻзбекистонда туризм соҳасини жадал ривожлантириш, мамлакатни хорижда танитиш ва туризм салоҳиятини оммалаштиришда ўз ҳиссасини қўшаётган фаол ватандошларимизга Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ўз миннатдорчилигини билдиради.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.