Уммон Султонлигининг Султон Қобус университетида малака ошираётган Тошкент давлат шарқшунослик университетимиз Арабшунослик олий мактаби профессор-ўқитувчиси А.Рустамов билан бирга махсус курс доирасида ўзимизнинг қадрдон Тошкент давлат шарқшунослик университетимиз ҳақида тақдимот ўтказдик.
Тақдимотда Султон Қобус университети профессор-ўқитувчилари ҳамда малака ошириш курси тингловчилари иштирок этдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Уммон султонлигида бўлиб ўтаётган Малака ошириш курсларининг кейинги куни шаҳар ва қишлоқ мактабларига ҳамда ушбу ҳудудларнинг тарихий жойларига саёҳат уюштирилди.
Шаҳар ва қишлоқ мактабларида таълим даражаси, араб тилини ўқитиш усуллари билан танишдик. Шунингдек, биз ҳам суҳбатимиз давомида Ўзбекистон ҳакида бундан деярли минг йил аввал араб тилида китоб ва дарсликлар битган аллома-юртдошларимиз Ал Хоразмий, Замахшарий, Беруний, имом Бухорий, ал Фарғоний каби алломаларимиз, араб тилига ихтисослашган мактабларимиз, олий ўқув юртларимиз ҳакида маълумот бердик.
Бу саёҳат биз – малака оширишга борган педагоглар учун мулоқат ва тажриба алмашиш маскани бўлди.
Қишлоқ ва шаҳарларнинг тарихий жойларини томоша қилиш ҳам яхши таассурот қолдирди.
Нодира САЪДУЛЛАЕВА, Тошкент давлат шарқшунослик университети профессор-ўқитувчиси