Танзила НОРБОЕВА: Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган тўртинчи Евроосиё аёллар форумида иштирок этдик

0
21
марта кўрилган.

Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган тўртинчи Евроосиё аёллар форумида  Ўзбекистонда хотин-қизлар манфаати давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги таъкидланди, Ҳаётнинг барча жабҳаларида уларнинг фаоллигини ошириш бўйича комплекс дастур ҳақида сўз юритилди, дея хабар берилади Танзила Норбоева телеграмм каналида.

Шунингдек, 2030-йилгача гендер тенгликка эришиш стратегиясида хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини оширишга, қизларни олий таълим билан қамраб олишга доир тажрибамиз билан ўртоқлашдик.

Бугун мамлакатимизда раҳбар лавозимидаги аёллар 35 фоизни ташкил этган бўлса, 2017-йилда улар атиги 27 фоиз эди. Парламент аъзоларининг сони 32 фоиздан ортиқдир, бу Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тавсияларига мос келади.

Ислоҳотлар натижасида 2024-йилда Жаҳон банки ўзининг “Аёллар, бизнес ва ҳуқуқ” ҳисоботида Ўзбекистонни гендер тенгликни таъминлашда энг катта ютуқларга эришган бешталик қаторига киритгани халқаро миқёсда юқори баҳоланиб, бошқа давлатларга намуна сифатида эътироф этилди.

Tанзила Норбоева телеграмм каналидан

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.