“The New York Times” газетаси Бухорони 2025 йилда ташриф буюришга арзийдиган шаҳарлар қаторига киритди

0
80
марта кўрилган.

Американинг етакчи нашри “The New York Times” Бухоро шаҳрини 2025 йилда ташриф буюришга арзийдиган 52 та энг яхши жой рўйхатига киритди. Нашр Буюк ипак йўлидаги муҳим нуқта бўлган ушбу қадимий шаҳарга эътибор қаратишга чақирмоқда.

Мақолада жорий йилнинг кузида Бухорода биринчи маротаба замонавий санъатни ўзида намоён этадиган Бухоро биенналеси бўлиб ўтиши қайд этилган. 5 сентябрдан 20 ноябргача давом этадиган анжуманда жаҳоннинг машҳур рассомлари, жумладан, британиялик ҳайкалтарош Энтони Гормли ва бошқа таниқли усталар асарлари намойиш этилади.  

Қайд этиш жоизки, биеннале шаҳарнинг тарихий марказида, бир неча асрлардан буён мавжуд карвонсаройлар, диний мактаблар ва ислом маданиятининг бошқа меъморий дурдоналари ўртасида ўтказилади.  

“The New York Times” газетасида ёзилишича, ўтган йили парвозларни амалга ошира бошлаган “Silk Avia” ва “Air Samarkand” миллий авиакомпаниялари туфайли Ўзбекистон бўйлаб саёҳат анча осонлашган.  

Б.ХУДОЙБЕРДИЕВ,  ЎзА  
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.