Уч кунлик магнит бўрони

0
388
марта кўрилган.

Бугундан 4 февралгача магнит бўрони кутилмоқда. Ушбу илмий таҳлилни Булорус Фанлар академиясининг Физика институти қуёш нурлари астрономияси лабораторияси олимлари амалга оширди, дея хабар беради «Минск-Новости» агентлиги мухбири.

Мазкур кунларда геомагнит фаоллиги ошиши кутилмоқда, аммо унинг кучи G1.даражага етиб бормайди.

Бундай кунларда мутахассислар организмни зўриқтирадиган  оғир меҳнатларни ва ҳаддан ташқари тўйиб овқатланишни тавсия этмайдилар. Ортиқча овқатланиш юрак-қон томир тизимига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Магнит бўронлари пайтида уйқучанлик ёки уйқусизлик кузатилади. Инсон ўзини ёмон ҳис қилиши мумкин. Ушбу кунларда осойишта турмуш тарзи энг маъқул йўл.

Ойдин Саъдуллаева тайёрлади

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.