Украина президенти йиллик даромади ҳақидаги декларацияни эълон қилди

0
474
марта кўрилган.
 Украина президенти сифатида 20 май куни қасамёд қабул қилган Владимир Зеленский иккинчи босқичга қадар фаоллар талаб қилганидек, 2018 йилги даромадлари ҳақидаги декларацияни эълон қилди.
 
Зеленский ва унинг рафиқаси декларацияда қайд қилишича, Киев вилоятида уй ва ер участкаси, Киев шаҳрида тўртта хонадон ва эгаси учинчи шахс бўлган яна иккита хонадон, Қримда хонадон, Киевда ўз номида иккита машина тураргоҳи ва эгаси учинчи шахс бўлган  иккита тураргоҳ, Қримда машина тураргоҳи,  Киевда иккита нотураржой биноси, Буюк Британияда иккита ижара хонадони, Италияда иккита уй, Грузияда 10та меҳмонхона номери (уларнинг қурилиши давом этмоқда) мавжуд.
 
 Шунингдек, эр-хотин декларацияга иккита автомобиль (Range Rover ва Mercedes-Benz S500), олти дона соат ва қимматбаҳо қоғозларни ҳам киритишган.
 
Йил давомида Зеленский салкам 4 миллион 170 минг гривен яъни 160 минг долларга яқин даромад ишлаб топган. 
Президент  ПриватБанкдаги 400 минг АҚШ долларини, ОТП Банкдаги 1 миллион гривен, 190 минг доллар ва 100 минг евро нақд пулларини ҳам декларацияга киритди.
 
 
 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.