Португалия мамлакатининг Лиссабон шаҳридаги Ливария Лер Девагар китоб дўкони дунёга машҳур маданият-маърифат масканларидан бири десак арзийди.
Китоб дўкони 1864-йилда қурилган бўлиб, собиқ тўқимачилик фабрикаси ҳудудида жойлашган. Улуғвор маърифат маскани китобсеварларни нафақат ўзига керакли ҳар қандай мавзудаги китобларни топа олиши учун, балки музейсифат ташкил этилгани, чиройли безаклари билан ҳам кишини ўзига жалб қилади. Масалан, шифтга осилган велосипеддаги беғубор қиз сиймосини яъни ғаройиб санъат асарини томоша қилиб, завқланиши мумкин.
Бу ҳам ҳаммаси эмас, бу ерда мутолаа қилиб ҳордиқ чиқариш имконияти ҳам мавжуд. Шу билан бирга бир финжон қаҳвадан баҳраманд бўлиш учун ҳам шароитлар яратилган.
Ҳафиза КАРИМОВА