2022 йил 15 апрель, Самарканд ш., Ўзбекистон – АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон бўйлаб қишлоқ хотин-қизлари учун билим ва касб танлаш бўйича ўз кўникмаларини ривожлантириш, ҳамда иш билан таъминланишига ёки ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлашга кўмаклашиш мақсадида “Сабр” Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш марказининг ҳамкорлари бўлган 13 та ҳудудий ННТлар билан биргаликда фаолият олиб боради.
Эслатма: Мазкур ташаббус USAID нинг Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган Агробизнесни ривожлантириш бўйича беш йиллик лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳанинг мақсади қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича қиймат яратиладиган бутун занжир бўйича қўшимча қийматли янги технологияларни ва бошқарув усулларини жорий этиш орқали мамлакат қишлоқ хўжалигида хусусий секторни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди. Ушбу ижобий ҳаракатлар Ўзбекистонда қўшимча қийматли маҳсулотларни кўпайтириш, шу йўналишга хотин-қизлар ва ёшларни жалб қилиш, таълим муассасаларининг хусусий сектор билан алоқаларини кенгайтириш ва қишлоқ хўжалиги учун мақбул бўлган сиёсатни илгари суришга йўналтирилган.
Қуйидагилар: Қоракалпоғистон Республикаси “Орол олтин мероси”, Ўзбекистон “Тадбиркор аёл” ассоцияциясининг Андижон ва Бухоро бўлинмалари, Жиззах “Калб нури”, Наманган “Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази“, Навоий “Имконият”, Сирдарё “Ёшлар иттифоқи”, Сурхандарё “Аёл ва замон”, Тошкент “Нихол”, Фарғона “Тараққиёт”, Хоразм “Интербилим”, Қашқадарё “Юксалиш” ННТлари “Сабр” Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш марказининг ҳамкорларидир.
Дастур доирасида, USAID ўз ишини энди бошлаган тадбиркор аёлларнинг стартап лойиҳаларига кўмаклашиш учун уларга ускуналар сотиб олишга каратилган энг яхши бизнес режаларни молиялаштиради.
– “USAID кўмагида қишлоқ хотин-қизларига ишга жойлашиш, ўз даромадини кўпайтириш ва жамият фаровонлигига ҳисса қўшиш имконини беради. Бундай ташаббуснинг амалга оширилиши Ўзбекистонда аёлларнинг иқтисодий ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтиришда, мақсадларига эришишга ёрдам беради” – дейди USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси директори Микаэла Мередит.
Лойиханинг ижтимоий ахамиятга эга эканлигини ва мақсадли гуруҳларга давлат идоралари ва ННТлар томонидан комплекс ёндашувининг йўлга кўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари Вазирлиги хамда «Сабр» Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази ўртасида ижтимоий шериклик Меморандуми имзоланди, унга кўра ўқув курслари барча худудлардаги “Ишга мархамат” Мономарказлари ва Касб-хунар мактабларида олиб борилади ва барча қишлоқ жойларида яшовчи аёллардан танлаб олинган иштирокчилар – АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари Вазирлиги хамда «Сабр» Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази томонидан тайёрланган сертификатлар билан тақдирланадилар.
Ўқув дастури, қишлоқ хотин-қизларини тадбиркорлик соҳасида билим ва кўникмаларини ошириш учун иш юритиш ва молиявий бошқарув, бухгалетрия ҳисоби ва бизнес-режалаштириш асослари, меҳнат ҳуқуқлари ва гендер тенгликни таъминлаш бўйича семинар-тренинглар, иссиқхона ва томорқа боғдорчилиги, асаларичилик, ипакчилик, қуёнчилик ва паррандачилик, анъанавий халқ ҳунармандчилиги, қандолатчилик, ошпазлик, сарторошлик, уқаловчи, тўкимачилик, компьютер саводхонлиги ва ахборот технологиялари бўйича касбий кўникмаларга эга бўладилар.
Дастур доирасида қамраб олган 1000 нафарга яқин иштирокчининг камида 30 фоизига ишга жойлашиш ёки стартапларини молиялаштириш орқали янги имкониятлар яратилади. «Сабр» Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази танланган битирувчиларга микрокредитлар ажратишни назарда тутган бўлиб, USAID эса, ўз навбатида бизнесни очиш ёки кенгайтириш учун зарур бўлган ускуналар билан таъминлайди. Ўқув курсларини Муваффақиятли битирганлар шунингдек, стажировка, ишга жойлашиш ва мураббий топиш имкониятини қўлга киритадилар.
Ушбу дастур USAID томонидан 2021 йилда ажратилган 1 млн. АҚШ доллар маблағи асосида ишга туширилган ва Ўзбекистоннинг қишлоқ хотин-қизларини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг ишбилармонлик кўникмаларини ривожлантириш ва касбий таълим, микромолиялаш, мураббийликка оид тадбирлар ҳамда ишга жойлаштириш ташаббуси доирасида амалга оширилмоқда.
Эслатма: USAID Ўзбекистон Ҳукумати билан мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилиш ва ҳудудий савдо ҳажмини кўпайтириш, жамоат хавфсизлиги учун жиддий таҳдидларни, жумладан COVID-19 таҳдидини йўқотиш ва Ҳукуматнинг аҳоли эҳтиёжларига жавоб чораларини кўриш салоҳиятини ошириш мақсадида ҳамкорлик қилмоқда.
Фахриддин РАЖАБОВ, ҳуқуқшунос