Ўзбекистон “Жўшқин Гужарат – 2019” эътирофига сазовор бўлди

0
108
марта кўрилган.

Жорий йил 22 январь куни Ҳиндистоннинг Гандинагар шаҳри “Маҳатма Мандир” кўргазмалар мажмуасида “Жўшқин Гужарат – 2019” IX халқаро инвестиция саммити якунланди.

Бутун дунёдан 26 минг 800 дан зиёд компания ва 285 та расмий делегация вакилларини бир жойда жамлаган мазкур йирик иқтисодий тадбирда Ўзбекистон ҳамкор мамлакат сифатида иштирок этди. Шунингдек, давлатимиз раҳбари саммитнинг фахрий меҳмони бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасидан хабар беришларича, “Жўшқин Гужарат – 2019”да мамлакатимизда ишлаб чиқарилган тўқимачилик, чарм, кимё, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан иборат Ўзбекистон миллий стенди намойиш этилган. Саммитнинг сўнгги кунида у билан танишган қатнашчилар сони 4 мингдан ошиб кетган.

Яна бир маълумотга кўра, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси “Жўшқин Гужарат – 2019” саммитида фаол иштироки учун ташкилотчиларнинг махсус сертификати билан тақдирланган.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.