UzTrade АҚШ йўналишида экспортни кенгайтирмоқда

0
168
марта кўрилган.

Ўзбек миллий маҳсулотини АҚШ бозорига экспортини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги қошидаги UzTrade компанияси Golden Natural Product Inc.​ (АҚШ) компанияси билан 500 минг доллар қийматда қуритилган мева ва сабзавот маҳсулотларини етказиб беришга шартнома имзолади.

Мазкур экспорт шартномалари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ню-Йорк шаҳрига буюрган олий даражадаги ташрифи доирасида, УзТраде АЖ ҳамда компаниянинг АҚШ даги Савдо уйи UzAmerican trade Corp ўртасида имзоланган келишувлар асосида амалга оширилмоқда.

Ҳозирги вақтда SP OOO Best Tastes Technology томонидан ишлаб чиқарилган UzKand маҳаллий белгиси остидаги қуритилган мева ва сабзавот маҳсулотларининг илк партияси экспорт қилинди.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.