Ватанимизнинг довруғига довруғ қўшган Нодирбек Абдусатторов тантанали кутиб олинди

0
49
марта кўрилган.

“Prague International Chess Festival-2024″ турнирида ғолибликни қўлга киритган Нодирбек Абдусатторов Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Чехия пойтахти Прагада дунёнинг энг маҳоратли 10 нафар шахматчилари билан баҳс олиб борган Нодирбек Абдусатторов мусобақа тугашига 1 тур қолганда муддатидан олдин ғолибликка эришди. Мазкур ғалаба билан онлайн шахмат рейтингининг энг кучли тўрт нафар шахматчисидан бири номига мушарраф бўлди.  

Мамлакатимизнинг халқаро обрў-эътиборини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшган Абдусатторов Прага мусобақалари давомида ўтказилган 9 та турнинг 5 тасида ғалабага, 3 тасида дурангга ва 1 тасида мағлубиятга учради.  

Ўйинлар давомида маҳоратли шахматчилар Таи Даи Ван Нгуен, Давид Наварра, Матеуш Бартел, Винсент Кеймер ва Парҳам Магсудлудан устунлигини намойиш этган бўлса, Видит Сантош Гуджрати, Доммаражу Гукеш ва Ричард Раппорт билан очколарни бўлишиб олди. Мусобақанинг 6-турида кичик хатолик туфайли фақат ҳиндистонлик Праггнанандҳаага имкониятни бой берди.

– Прага турнирида муваффақиятга эришганимдан хурсандман. Албатта, ғалабага эришишда руҳий қўллов катта аҳамият касб этади. Менга ғойибона ишқибозлик қилган, дуо қилиб турган, қўллаб-қувватлаган барча-барчага миннатдорлик билдираман. Биз ёшларга давлатимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар туфайли шундай ютуқларга эришяпмиз. Албатта, олдинда ҳали бунданда нуфузли мусобақалар бор. Уларда ҳам муносиб натижаларга эришишни мақсад қилганман, – деди Нодирбек Абдусатторов.

Кутиб олиш маросимида Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси мутахассислари, шахматчининг ота-онаси, яқинлари, кенг жамоатчилик вакиллари, журналистлар иштирок этди.

Т. Рўзиев, ЎзА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.