Халқаро UFC турнирида биринчи ўзбекистонлик спортчи

0
323
марта кўрилган.

Абу-Дабида бўлиб ўтаётган UFC 257 аралаш яккакурашлар мусобақасининг асосий турнирида ўзбекистонлик Махмуд Муродов  америкалик Эндрю Санчесга қарши майдонга тушди. 

Биз беллашувни uzreporttv да қизиқиш билан томоша қилдик. Ўрта вазн тоифасида  бўлиб ўтган жангнинг биринчи раундида-ёқ ҳамюртимизнинг устунлиги сезилди.

Жангдаги ҳал қилувчи лаҳза учинчи раунд дақиқаларида содир бўлди, Санчес ажойиб зарбаларни яратган Мурадовнинг босимига дош беролмади. Америкаликнинг қаршилик қила олмаслигини кўрган ҳакам  жангни тўхтатди.

Махмуд Муродов UFC мусобақасида қатнашаётган  ўзбекистонлик биринчи спортчидир. У Ўзбекистон байроғини кўтариб, жанг майдонини қувонч билан айланди.

Ж. САЪДУЛЛАЕВ тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.