Бош саҳифа Жаҳон ХИВА ЎЗ МАҚОМИНИ БУРСАГА ТОПШИРДИ

ХИВА ЎЗ МАҚОМИНИ БУРСАГА ТОПШИРДИ

0
308
марта кўрилган.

Хоразм вилояти Хива шаҳрида 16 сентябрь, пайшанба куни ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти доимий кенгашининг 38-мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия, Туркманистон, Озарбайжон ва Қирғизистон давлатларининг маданият вазирлари иштирок этди.

 ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти доимий кенгашининг 38-мажлисида Туркий дунё мамлакатларининг маданият пойтахти ўзгартирилди. Бу ҳақда унда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков хабар беради:

Мазкур халқаро даражадаги йиғилишда ТУРКСОЙнинг вақтинчалик координаторини ўзгартириш, “Туркий дунё маданияти пойтахти” мақомини топшириш, халқаро маданий ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш каби масалалар муҳокама этилди.
ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти доимий кенгашининг 38-мажлисида муҳокама этилган масалалар юзасидан ҳар бир давлат маданият вазири ўз таклиф ва тавсияларини киритди.

Йиғилиш якунида, 2022 йилнинг “Турк дунёси маданият пойтахти» мақоми Туркия давлатининг Бурса шаҳрига бериш таклифи билдирилди ва бир овоздан маъқулланди. Шунингдек, Озарбайжон, Туркия ва Қирғизистон томонидан туркий тилли давлатларда таниқли шахслар таваллудининг юбилей саналарини тантанали нишонлаш таклифи билдирилди. Ушбу таклифга оид қарорни 2022 йилда ТУРКСОЙ доимий кенгашининг Бурсада бўлиб ўтадиган йиғилишида қабул қилиш белгилаб қўйилди.

Йиғилиш сўнгида, мазкур халқаро ташкилотга аъзо давлатлар Маданият вазирлари томонидан якуний қарорлар бўйича ҳужжат ва деклорациялар имзоланди.

Ўйлаймизки, 2022 йилда «Турк дунёси маданият пойтахти» дея эълон қилинган Бурса шаҳри ҳам Хива сингари самарали ҳамкорликларга замин яратиб, унутилмас таассуротлар ҳадя этади.

Манбаа: MADANIYAT. UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.