Айни кунларда вилоятимизда байрамона кайфият кезиб юрибди. Жорий йилнинг 13–21 сентябрь кунлари Тошкент, Хива ва Нукус шаҳарларида анъанавий Маданий мерос ҳафталиги доирасида ўтказиладиган бир қатор тадбирлар Хивадан бошланди.
Қўҳна арк майдонида 14 сентябрь куни “Хива – туркий дунё маданияти пойтахти” деб номланган катта концерт дастури ўтказилди.
Шунинглек, “Хива – туркий дунё маданият пойтахти” деб эълон қилингани муносабати билан ҳам тантанали тадбир уюштирилди. Мазкур тадбирни бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов очиб, иштирокчи давлатлар вакилларини самимий табриклади.
Шундан сўнг, тадбирда Юнесконинг Ўзбекистондаги вакили Габриэлла Рамос ҳамда «Турксой» халқаро ташкилоти директори ўринбосари Билол Чакижи сўзга чиқиб, Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Хива шаҳар ҳокими Темур Давлетовга Хива шаҳрининг «Туркий дунё маданият пойтахти» деб эълон қилинганлиги тўғрисидаги сертификатни тантанали равишда топширди.
Ўзбекистоннинг «Турксой»га аъзо бўлиши юртимиз маданияти ва тарихини халқаро миқёсда кенг тарғиб этишга хизмат қлиши билан бирга биз ёшларни ўз юрти билан фахрланиш туйғусини янада кучайтиради. Буюк аждодларимизга муносиб авлод бўлишга чорлайди.
Элёр ПОЛВОНОВ