ХХХ ёзги Универсиада ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди 

0
23
марта кўрилган.

Италиянинг Неаполь шаҳридаги Сан-Пауло стадионида ХХХ ёзги Универсиада ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада 120 га яқин давлатдан 9000 нафарга яқин талаба спортчилар ёзги универсиада таркибидан ўрин олган 18 та спорт тури бўйича беллашади.

Ҳар икки йилда ўтказиладиган ушбу универсиадада 42 нафар ўзбекистонлик талабалар енгил атлетика, дзюдо, таэквондо WТF, бадиий гимнастика, теннис, спорт гимнастикаси, ўқ отиш ҳамда камондан отиш спорт турлари бўйича медаллар учун баҳс олиб боришади, деб хабар беради Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги.

«Balich Worldwide Shоws» томонидан тайёрланган очилиш маросимига бутун дунё бўйлаб 1000 нафардан ортиқ ижрочи ва катта истеъдод соҳиблари таклиф этилган. Лойиҳа негизидаги тушунчалар Универсиада логотипининг «У» ҳарфига асосланади. Ушбу стадион дизайни Неаполда кутилаётган 120 дан ошиқ мамлакатдан келган университет спортчиларига икки йирик қўл узатиб тургандек таассурот уйғотади.

Наполи кўрфазига ўхшаб, Сан-Паоло стадиони меҳмондўстлик ва маданий ҳаётнинг ажойиб рамзи бўлиб қолишига астойдил ҳаракат қилинган.

Халқаро универсиада ва олимпиадаларнинг энг ҳаяжонли дақиқалари — ҳар бир мамлакат делегациясининг ўз байроғини баланд кўтариб мадҳия садолари остида чиқиб келиши. Қарийб 80 мингга яқин мухлислар билан тўлиб-тошган стадионга Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини, дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида Олимпия ўйинлари чемпиони, кўплаб халқаро турнирлар ғолиби Сухроб Турсунов баланд тутган ҳолда олиб кирди. Байроғимиз ортидан Ватан шарафини муносиб ҳимоя қиладиган, баҳсларда ўзбек фарзандлари ҳеч кимдан кам эмаслигини дунёга яна бир карра кўрсатадиган спортчилар, мураббий ва мутахассислар майдонга кириб келди.Тантали очилиш маросимида мусобақада делегациямизга раҳбарлик қилаётган жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ҳамда мамлакатимизнинг Италиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Отабек Акбаров иштирок этди.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.