Ли Мун Ёлнинг “Олтин қанотли қуш” қиссаси менда катта тассурот қолдирди…

0
445
марта кўрилган.

Жанубий Кореянинг ҳозирги даврдаги энг машҳур ва мумтоз ёзувчиси Ли Мун Ёлнинг “Олтин қанотли қуш” қиссаси билан “Билим” ахборот куиубхона марказига келиб танишдим.

Асарда  инсоний қадриятларнинг фалсафаси асар қаҳрамони — таниқли рассом ва ҳаттот Ко Чжук тақдири орқали мажозий ифодасини топган. Шогирдлик пайтидаёқ унинг иқтидорлилиги маълум булади. Устози унга ижодда юксак руҳ ҳис этилмаса, тасвирлар шунчаки буёқлардангина иборат бўлишини уқтирган.

 Ко Чжук дунё таниган рассом даражасига кўтарилган бўлса хам фақат умрининг сўнгги кунларида ўзида ўша юксак рухни туймаганлигини, эришган шуҳратининг ўткинчилигини англаб етади.

Тенгдошларим, ушбу китобни ўқишни тавсия қиламан. Ҳатто кутубхонага бормасдан инновацион усул билан ҳам ушбу китоб билан танишишингиз  мумкин.

 Bilim AKM (http://t.me/bilim_akm)

 Bilim AKM kitoblari

 (http://t.me/bilim_kitoblari) 🎧 Bilim AKM audio

 (http://t.me/bilim_audio)🔆 Bilim Aksiya (https://t.me/bilimaksiya)

Х Собиржонова,  Учтепа туманидаги 75-ўрта мактабнинг 8-А синф ўқувчиси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.