Эзгу ниятли болалар «танловига: Турсунбой Адашбоевнинг «Осмон кўкми зангори»  китобини ўқиб …

0
283
марта кўрилган.

 Мен,  Муроджонов Абдиборий пойтахтдаги 109- умумтаълим мактабининг 3- синф ўқувчисиман. Болаларнинг севимли ижодкори Турсунбой Адашбоевнинг «Осмон кўкми зангори»  китобини  севиб ўқидим.

Ушбу китобда бизларни қизиқтирадиган кўплаб  саволларга жавоблар бор.  Асар орқали ўзимга керакли ва жудаям қизиқарли бўлган малумотларга эга бўлдим.

 Онамнинг айтишларича, муаллифнинг шеърлари болалар яхши кўрадиган ширинликдек тотли бўлиб. шу боис шеърларини ёдлаш, маъно-моҳиятини тушуниш осон экан. Эртак ўқиган, шеър ёдлаган болаларнинг хотираси кучайиб борар экан. Кўп нарсани билиб оларкан.  Шунинг учун кўп телевизор олдида ўтирмагин-да китоб ўқи дея, қўлимга китоб тутқазиб қўядилар.

Мен ҳам тенгдошларимга ушбу китобни ўқишни тавсия қиламан.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.