Жумагул Рўзметова: Шундай юртда яшаётганимдан фахрланаман!

0
191
марта кўрилган.

 “Бугун ҳар биримиз чексиз миннатдорлик ҳисси билан Яратганнинг буюк мўъжизаси бўлган аёл зотига – меҳрибон оналаримиз, қадрли опа-сингилларимиз, лобар қизларимиз шаънига энг гўзал сўзларни айтишимиз табиийдир. Биз сизларни энг аввало фидойилик тимсоли деб биламиз. Меҳридарё қалбингиз, ақл-заковатингиз, севги ва садоқатингиз учун сизлардан бир умр қарздормиз”, – деди давлатимиз раҳбари 8  март байрами муносабати билан аёлларни табриклаганида.

Ана шундай табриклар эзгу истаклар мамлакатимизнинг ҳар бир туманида, ҳар бир бурчагида  янгради.

 Гурланлик Жумагул Рўзметова шундай дейди: Мен деярли 45 йил мактабда математикадан дарс бердим. Ҳар байрамларда юзлаб педогогларнинг устози, ёшларнинг мураббийси, дея эъзозлашади. Айни кунда қарилик гаштини сураётган  бўлсамда, “устоз” дея илтимос билан келган болаларга, қишлоғимиз кўзмунчоқларига математикадан сабоқ бераман. Бу менга ҳалиям жамият учун кераклигимни исботлайди. Қувонаман, севиниб, жон куйдириб математикадан сабоқ бераман.

Бугунги эътибор мени жуда қувонтириб юборди. Шунинг учун хурсандчилигимни ҳамма билан бўлишгим келди. Байрам муносабати билан оиламизга ташриф буюрган Дўстлик маҳалла раиси И. Нурметов,  туман кенгаши  депутати Б. Атаева, маҳалла хотин-қизлар маслаҳатчиси М. Шерматова,  маҳалла ёшлар етакчиси  Б. Хидирбоев 8  март байрами куни қимматбахо совга билан табриклашди. “Мўътабар аёлсиз” дея эъзозлашгани мени жуда кувонтириб юборди. Шунинг учун хурсандчилигимни хамма билан бўлишгим келди.

Менга билдирилган эзгу тилак Ўзбекистонимиздаги аёлларга қилинаётган эътиборнинг дарёдан бир томчиси холос. Шундай юртда яшаётганимдан фахрланаман.

Таҳририятдан: Ж. Рўзметова сайтимизнинг  жамоатчилик асосидаги мухбири.  Ўз қишлоғи, Гурлан тумани янгиликларидан хабарлар  жўнатиб туради. Қарилик гаштини сураётган бўлсада ҳамон жамоат ишларида фаол  фаолият юритаётган эъзозли ва мўътабар аёлни GUJUM.UZ таҳририяти номидан байрам билан қутлаймиз.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.