КЕЛГУСИДА БАРЧА БОҒЧАЛАРДА СУВ ҲАВЗАЛАРИ ҚУРИЛАДИ

0
224
марта кўрилган.

Абдурашид СОДИҚОВ, Мактабгача таълим вазирлигининг озиқ-овқат сифатини назорат қилиш бўлим бошлиғи

 Мактабгача таълим муассасаларида озиқ-овқат сифати ҳамиша бош масала ҳисобланади. Юртбошимизнинг тизимга қаратган эътибори самарасида сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиш масаласининг янги тармоғи йўлга қўйилмоқда. Эндиликда ҳудудлардаги боғчалар кўп тармоқли фермерларга бириктирилади. Бу дегани, полиз ёки гўшт маҳсулотлари каби озиқ-овқат етиштирувчи фермерларнинг ҳисоб рақамига тарбияланувчилар учун ота-оналар томонидан тўланадиган бадал пулидан маълум қисми ўтказилади ва улар ўзларига бириктирилган боғчаларни керакли маҳсулотлар билан таъминлайди. Сифатли маҳсулот етказиб берадиган фермерларга ёқилғи ва ем арзон нархда етказиб берилади.

Шунингдек, келгусида барча боғчаларда болаларнинг жисмонан чиниқиши учун сув ҳавзалари қурилади. Бу бўйича ҳам режалар тузилмоқда. Юртимизнинг чекка ҳудудларини ўрганиш учун борганимизда айрим мактабгача таълим муассасаларида ичимлик сувининг тоза сақланишига эҳтиёж борлигига гувоҳ бўлдик ва бу борада ҳам таклифлар ўрганилмоқда.

Жойларда ота-оналар билан суҳбатлашганимизда улар бизга “Боғчадаги озиқ-овқатни ким назорат қилади? Болаларга қандай овқат бериляпти?” каби саволлар билан кўп мурожаат қилишади. Шу фурсатдан фойдаланиб, ота-оналарга шуни айтмоқчиман. Ҳурматли ота-оналар, фарзандингизни мактабгача таълим муассасасига олиб келганингизда ошхонага бир разм солинг. Кунлик таомнома билан танишинг. Шахсан ўзингиз тайёрланаётган овқатнинг сифатини кўришингиз мумкин. Унутманг, фарзандингиз шу юртнинг келажаги. Унинг саломатлигига эса барчамиз масъулмиз.

«Соғлом авлод» газетаси таҳририяти ҳамда «Соғлом она ва бола» аёллар ва ёшларни қўллаб қувватлаш  маркази ҳамкорлигида ўтказилган давра суҳбатини  Дилдора ФАЙЗИЕВА ёзиб олди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.