Мен, Кенжаева Лайло пойтахтимиздаги 283- мактабнинг 4-«А» синфида ўқийман. Карантин даврида ўқиган китобларим орасида Худойберди Тўхтабоевнинг «Қуёнлар салтанати» китоби менга ёқди.
Асар қаҳрамонлари бўлган икки болакайнинг орзулари, фикр- ўйлари, интилишлари мени қизиқтириб қўйди. Баъзи тенгдошларимга ўрнак бўладиган асар экан. Тўғрисўзлилик, дўстларга адолатли бўлиш, катталарга ҳурмат, ўзидан кичикларга ғамхўрлик қилишга чорлаши менга маъқул келди.
Китоб- инсоннинг дўсти деб бежиз айтишмаган экан. Ҳақиқатда, китоб бизнинг сирдошимиз, ақлимизни чархловчи дўстимиздир. Ҳар сафар китоб мутолаа қилганимда кўнглимдан шуларни ҳис қиламан.
Азиз тенгдошлар,уйда қолинг, мутолаа билан банд бўлинг!