Китоб ақлимизни чархловчи дўстимиз!

0
840
марта кўрилган.

Мен, Кенжаева Лайло пойтахтимиздаги 283- мактабнинг 4-«А» синфида ўқийман. Карантин даврида ўқиган китобларим орасида Худойберди Тўхтабоевнинг «Қуёнлар салтанати» китоби менга ёқди.

Асар қаҳрамонлари бўлган икки болакайнинг орзулари, фикр- ўйлари, интилишлари мени қизиқтириб қўйди. Баъзи тенгдошларимга ўрнак бўладиган асар экан. Тўғрисўзлилик, дўстларга адолатли бўлиш, катталарга ҳурмат, ўзидан кичикларга ғамхўрлик қилишга чорлаши менга маъқул келди. 

Китоб- инсоннинг дўсти деб бежиз айтишмаган экан. Ҳақиқатда, китоб бизнинг сирдошимиз, ақлимизни чархловчи дўстимиздир.  Ҳар сафар китоб мутолаа қилганимда кўнглимдан шуларни ҳис қиламан.

Азиз тенгдошлар,уйда қолинг, мутолаа билан банд бўлинг!

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.