Маҳалладаги кутубхоналар болаларнинг севимли маскани!

0
373
марта кўрилган.

 Мамлакатимиздаги барча маҳаллаларда кутубхоналар ташкил этилгани жуда ақлона иш бўлди. Айни пайтда зиё масканини китоб билан таъминлашга бутун жамоатчилик муносиб ҳисса қўшиб келяпти.

 Пойтахтдаги Юнус Ражабий номидаги маҳалла кутубхонаси айни ёзги таътилда   самарали фаолият юритяпти. Жамоат қўрғонида икки мингдан ортиқ китоб мавжуд. Ушбу зиё манбаи пандемия даврида оилаларни, жумладан, ёшларни, кичкинтойларнинг манавиятини юксалтиришга алоҳида эътибор бермоқда.

Аброров Абдуллоҳ Мансур ўғли синглиси Фазилат билан ушбу манавият масканига китоб олгани тез-тез чиқиб туради. Уларга кутубхона уйининг ёнидалиги жуда қулай. 

А. Аброров шундай дейди: «Биз Тошкент шаҳаридаги 91- мактабнинг 6 ва 4- синф ўқувчиларимиз. Менга тарихий китоблар ёқади. Ҳозир “Озодлик учун курашганлар” номли  китобни ўқияпман. Шунингдек, ушбу жамоат масканига совға қилинган маҳалладошимиз Юлдуз Назарнинг “Аслингиздек” китоби ҳам мени қизиқтириб қолди.

 Синглим эса эртаклар, болаларга аталган кичик ҳикояларни хуш кўриб ўқийди. Айни пайтда Алишер Навоий бобомизнинг  болаларбоп тарзда чоп этилган асарини ўқияпти. Азиз тенгдошларим, уйда зерикишни хоҳламасангиз уйингиз ёнидаги иаҳаллангиз кутубхонасига чиқинг,  мутолаа қилинг, китобдан фойда бор. Таътилингиздан, бўш вақтингиздан унумли фойдаланинг!»

Азиз ўқувчилар, маҳаллаги чиқинг, қулай имкониятлардан фойдаланиб китоб мутолаа қилинг. Бу фаолият билимингизни ошириб, турмушингизга маъно бағишлаб, ҳаётингизни безайди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.