Масофавий иш услубида китобхонлар билан мулокот

0
312
марта кўрилган.

Бугун барчамиз уйда ўтириб, ер куррасини симобдек қалқитаётган коронавирус тарақалишига қарши курашишга,   хатарнинг тезрок бартараф бўлишига муносиб ҳисса  қўша оламиз. Қандай дейсизми? Уйда қолиш ва бошқаларни ҳам шунга чорлаш  орқали ёруғ кунларга эришамиз. 

Мамлакатимизда жаъдал суръатлар билан бу балони йўқ қилишга ҳамма тизимда кураш бошланди. Оммавий ахборот воситалари – телеканаллар, радио, газета ва бошқа тизимлар ҳам  ўз меҳнатларини аямаяптилар. Соғликни сақлаш вазирлиги тизими ходимлари туну кун касалхоналарда беморларга карантиндаги фуқароларга холис ёрдам кўрсатмокдалар.

Республикамиз бўйлаб дезинфекция қилиш авжида, бундан хурсандмиз. Бошка соҳа ходимлари хам ҳар жабҳада жонбозлик кўрсатишмоқда. Фидоийларимизга минг бора раҳмат айтсак арзийди ўз ҳаётини ўйламай хатарли ҳаётга дадил кириб боряптилар.

Пандемияни олдини олиш, таҳликали карантин даврида аҳолини бўш вақтларини сермазмун ўтказишлари учун Учтепа тумани ахборот кутубхона маркази (АКМ) ходимлари хам онлайн хизматларни кенг йўлга қўйдилар. Ўз зиммасидаги маъсулиятни астойдил бажариш учун ҳаракат қилмоқдалар.

Учтепа ахборот кутубхона маркази масофавий иш услубида яъни онлайн мутолани ушбу тармоқлар орқали  тавсия қилади.

https://t.me/akm_uchtepa t.me//elektron_kutubxona_uchtepa t.me//audio_kutubxona_uchtepa

Сиз азиз китобхонлар учун ушбу ижтимоий тармоқлар орқали китобларни электрон шакллари, аудио китоблар, эртаклар, видео роликлар, мультфильмлар, моҳир қўллар, топишмоқларнинг манбаалари ўзбек ва рус тилларида, лотин ва кирилл алифбосида бериб борилади.

 Ҳозирги кунда электрон кутубхона тушунчаларига кўплаб мурожаат қилинмоқда. Чунки, интернет тармоқлари юксак чўққиларни забт этиши ва китобхонларнинг интелектуал эҳтиёжларини, ҳамда уларнинг китоб ўқиш маданиятини шакллантиришда яқиндан кўмакчи бўлмокда.

АКМ электрон кутубхонасида сиз севган ёзувчи ва шоирларингизнинг асарларини мутолаа қилиш билан бирга уларнинг ҳаёти,  ижодий фаолияти ва асарларининг яратилиш тарихи  билан яқиндан танишасизлар.

Аудио кутубхонамизда миллий санъатимиз дарғалари Шукур Бурхонов, Олим Хўжаев ва бошқа машҳур актерларнинг ижодий  архивлари билан танишасиз. Бетакрор овозларини эшитасиз, спектакль  ва инсценировкаларини томоша қиласиз. Шу билан биргаликда овозли китобларини тинглаш имкониятига эга бўласиз.

Жажжи болажонларимизни ҳам унитганимиз йўқ. Кичкинтойларни эртаклар оламига таклиф қиламиз. Бунда сизларга t.me//bolalar_olami_uchtepa  t.me//detskiy_mir_uchtepa , каналлари орқали  ёрдам берилади. Азиз болажонлар, ҳурматли ота-оналар, ушбу линкларни боссангиз ғаройиб оламга тушасиз. Бу ерда сизларни қизиқарли мултфильмларда ўзбек, рус ва бутун жаҳон эртаклари кахрамонлари кутиб оладилар. Бу маконда олам-олам қувончлар туясиз.

Азизлар уйда қолиб бўш вақтларингизни мазмунли ўтказинг. Карантин кунларида белгиланган тартиб-интизомга, санитария-гигиенага  риоя қилинг, ана шунда ушбу синовли  кунларни тезроқ енгиб ўтамиз.

Синовли дамлар тугаб ёруғ кунларга етиб келганимизда сиз азиз китобхонларга бундан-да кўпроқ имкониятлар яратиш истагидамиз. Кутубхонага ташриф буюриб миллий асарларимиз ва дунё ёзувчиларининг минглаб нодир асарларидан баҳраманд бўласиз, деган умидамиз.

Ҳозирги давр эса ҳар биримиздан фидоий бўлишни талаб этади. Президентимиз даъватига ва ҳукуматимиз тартиб қоидаларига амал қилиб, уйда қолиб, оиламиз билан биргаликда китоб мутолаа қилиб, ҳаётимизни мазмун-моҳиятга буркайлик. Таёқнинг икки томони бўлганидек, карантиннинг ҳам эзгулиги бор. Аллоҳ берган оила даврасида бўлишдек имкониятдан кенг фойдаланайлик.  Соғлом турмуш тарзига риоя қилиб, бадан тарбия, соғломлаштириш машқлари билан шуғулланайлик. Тансиқ ва витаминларга бой таомларни ўз қўлимиз билан тайёрлаб, оила даврасида  истеъмол қилишга нима етсин! 

Ўқиган қитобларингизнинг мазмун–моҳиятини ҳикоя қилиб, таассуротларингизни билдириб, бошқаларни ҳам мутолаага чорламоқчи бўлсангиз gujum.uz  электрон нашрнинг  почтасига мактуб йўллашингиз мумкин. Азиз юртдошлар, сайтнинг эл почтаси: gujum@ list.ru га мактуб йўллаб, савоб ишга қўл уришга ва ўзингизнинг ижодий қобилиятингизни синаб кўришга имкониятингиз бор.  Фикрларингизни биз сайтда чоп этиб борамиз. Шунингдек, fakebook, тwitter, telegram, you tube да ҳам сайтнинг тармоқлари мавжуд. Улар орқали ҳам мактуб йўллашингиз мумкин.    Биз  ҳам уйда ўтириб АКМ билан масофавий мулоқот қилиб, ҳамкорлик қиляпмиз.

Азиз юртдошлар уйда қолинг, бу ажойиб имкониятдан мазмунли фойдаланинг, келинг, бир биримизга вирус эмас эзгуликлар улашайлик. Коронавирус балосидан тез кунларда фориғ бўлайлик, дея Яратгандан сўраб қоламиз. Ҳаётимиз баҳорий гуллардек гўзал бўлишини, элимиз, юртимизнинг далаларига қут-барака энишини, фарзандларимизнинг мутолалари самарали бўлиб, юрт корига ярайдиган  салоҳиятли инсон бўлишларини Аллоҳдан сўраб қоламиз!

Барчиной ХОДЖАЕВА, Учтепа туман АКМ директори вазифасини бажарувчи

Раъно  ЗАРИПОВА, Тошкент шаҳар “Соғлом она ва бола” маркази раҳбари

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.