Мен, Зокирова Мунира, пойтахтдаги 283-мактабнинг 4 а синф ўқувчисиман. Учтепа ахборот кутубхона марказига аъзоман. Менга бу ерда китоб танлаш ва ўқиш жуда ёқади.
Айниқса, тарихий китобларга жуда қизиқаман. Агар уларни ўқисам, ҳудди тарихда пайдо бўлиб қолгандек бўламан. Албатта, уларни тушиниш бироз қийинроқ. Бироқ, иштиёқим шунга ундайди. Тушунмаган пайтимда ота-онамдан ёрдам сўрайман. Азиз тенгдошларим, сизга ҳам тарихий китобларни ўқишни тавсия қиламан.
Айни кунда карантин даврида уйда қолиб, Султон Жалолиддин Мангуберди ҳақидаги китобни ўқияпман. Чунки менга Жалолиддин Мангуберди ҳақидаги мультфильм жуда ёқади. Гоҳида ўзим, гоҳида онам билан бирга ўқийман. “Ўзбекистон учун афсонавий қаҳрамон бўлсада, дунё у ҳақида кам билади», дейди онам. Унинг ҳарбий иқтидорига асосий душмани Чингизхон ҳам тан берган жойи айниқса, мени руҳлантиради.
Дини, миллати ва юрти учун курашган мард қаҳрамонимиз бизга ғурур ва ифтихор бағишлайди. Китоб мутолаа қилганимда уларга муносиб авлод бўлишни ҳавас қиламан.