Пойтахтнинг «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида 2022 йил 24 август куни Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан ташкил этилган ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида бўлиб ўтган “Инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлашда давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамкорлиги” мавзусидаги Миллий форум Янги Ўзбекистонда янги ислоҳотлар тамойилини ўзида ифодалади…
Ушбу форумда zoom дастури орқали Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳудудий бўлимлари вакиллари ҳам қатнашганлиги инновацион янгиликлардан бири бўлди. Ҳудудий бўлимларнинг вакиллари учун Миллий форум маҳорат мактабига, тажриба алмашиш майдонига айланди. Жумладан, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Тошкент шаҳар бўлими ҳам биринчи марта Тошкент бизнес марказида ушбу форумнинг иштирокчисига айланди ва тадбирда кўпгина ННТ ларнинг вакиллари иштирок этиши таъминланди.
Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида ташкил этилган ушбу тадбирда Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолларининг бир гуруҳи рағбатлантирилди. Улар сафида борлигимдан хурсандман. Тегишли ташкилотларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Албатта, бу ташкилотимиз фаолиятига бўлган эътибор ва эътироф деб биламан.
Ва барчани Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги билан қутлайман. Ҳамиша осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч ва обод, халқимиз ҳаёти фаровон бўлаверсин.
Раъно Зарипова, Тошкент шаҳар “Соғлом она ва бола” маркази ва gujum. uz сайти раҳбари