Она юртинг – олтин бешигинг

0
3119
марта кўрилган.

Учтепа Ахборот-кутубхона марказида ЮНЕСКО томонидан белгиланган 23-апрель «Халқаро китоб ва китоб муаллифликларини химоя қилиш куни» муносабати билан китобхонлар билан учрашув ташкил этилди.

 Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, 2004-2010-йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлик мақомида фаолият юритган, ҳозирги кунда “Соғлом она ва бола”  маркази GUJUM. UZ электрон газетаси раҳбари  Раъно Зарипова муаллифлигидаги «Она юртинг -олтин бешигинг» номли китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Йиғилишда муаллиф мутолаа маданиятининг ҳаётдаги ўрни, янги муаллифлик китобининг яратилиш сабаблари, журналистика санъати хусусида гапирди.

 Тақдимотда қатнашаётган китобхон ўқувчиларимиз ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга китоб муаллифидан жавоблар олишди. Ўз навбатида муаллиф ҳам донолар беллашувини ташкил этди. Фаол қатнашган ўкувчиларга “Тафаккур қаноти” нашриётининг китобларини армуғон қилди.

Тадбирда  «Ғунча» журналининг бош муҳаррири Дилфуза Шомаликова устози Раъно Зарипованинг муаллифлик китоби, мутолаа маданиятида «Ғунча» журналининг  ўрни ҳақида гапирди.

«Акмал Зиё» нашриёти ҳамкорлигида «Китоблар карвони» номли  китоб ярмиркаси ташкил этилгани зиёга интилувчиларни хушнид этди.

Барчиной Ходжаева, Учтепа туман ахборот кутубхона маркази директори

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.