Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ўзбекистон нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан Тошкент шаҳар “SOG‘LOM ONA VA BOLA” марказига берилган “Оила маданияти – юрт тинчлиги” мавзуидаги “Салоҳият” кўчма клуби» лойиҳасининг Тошкент шаҳар “Билим” ахборот кутубхона марказида якуний тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда “Тошкент шаҳар “Соғлом она ва бола” аёллар ва ёшларни қўллаб- қувватлаш маркази раҳбари, Республикада хизмат кўрсатган журналист Раъно Зарипова учта слайд орқали марказнинг кейинги бир йилдаги фаолияти ҳақида ҳикоя қилди.
Биринчи слайдда марказнинг мақсад ва вазифалари ҳақида ахборот берди. Иккинчи слайдда Олий Мажлис ҳузуридаги фонд томонидан берилган гранд асосида ташкил этилган ОАВ сифатида 2017 йилнинг 28 июлида 1181 рақами билан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган GUJUM. UZ интернет-нашри оилавий ўқишга йўналтирилганлиги, Ўзбекистон ва жаҳон янгиликларини ёритиш мақсадида 14 та рукн ташкил этилганлигини таъкидлади.
Рукнларнинг бири– марказ ҳаётига бағишланган саҳифа бўлиб, унда маҳаллаларда ҳамкорликда уюштирилган тадбирлар ва давра суҳбатлари йил давомида ёритиб борилди. Айнан ушбу мавзу учинчи слайдда ҳикоя қилинди.
Оилаларнинг ҳуқуқий билими, онги ва маданиятини, китобга меҳрини, тафаккур даражасини юксалтириш учун ННТимиз “Оила маданияти – юрт тинчлиги” мавзуида “Салоҳият” кўчма клубини ташкил этди. Кўчма клуб бир йилда лойиҳада белгиланганидек, пойтахт маҳаллаларида ва маҳаллалар билан ҳамкорликда мактаб, коллеж, олий ўқув юртларида учрашувлар ўтказиб, унда икки йўналишда суҳбатлар уюштирилди. Биринчи йўналиш оилага, ёшларга, болаларга оид қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар тарғиботи, иккинчи йўналишдаги суҳбатлар мутолаа ва янги китоблар хусусида бўлди.
Тадбирда ҳар сафар оилавий мутола қилиш учун марказнинг ҳамкорлари бўлган ОАВлари – “Ғунча”, “Гулхан” журналлари ва “Соғлом авлод”, “Класс” , “Тонг юлдузи” газеталаридан йиғилиш қатнашчиларига армуғон этилди. Болаларни мутола маданиятига ўргатишда ҳамиша уйимизга беминнат кириб борадиган газета –журналларнинг аҳамияти беқиёс эканлигини тушинтирилди. Шунингдек, тадбирларга марказнинг ҳамкорлари бўлган «Тафаккур қаноти» ва “Камалак” нашриёти вакиллари ҳам иштирок этиб, маҳалла кутубхонасига янги чоп этилган китоблар армуғон қилинди. Шунингдек, тадбирларда Республикада хизмат кўрсатган журналист Раъно Зарипова ўзининг шахсий кутубхонасидан ва ўзининг ҳамда оила аъзоларининг муаллифлик китобларидан маҳалла кутубхоналарига совға қилди.
Якуний тадбирда Чиланзар туманининг Навбаҳор ва Нўғойқўрғон маҳалласи вакиллари иштирок этди.
Лойиҳа асосида сайтнинг бош саҳифасида “Диққат, танлов!” сарлавҳали мақола жойлаштирилди. Унда “Сиз ўз ҳуқуқингизни биласизми?” рукни билан танлов ташкил этилганлиги тўғрисида эълон берилди.
Тадбирларда ўрта ҳисобдан бир мингга яқин киши қатнашган бўлса, тадбир иштирокчиларига оила даврасида мутола қилиш учун армуғон этилган газета — журналлар туфайли бу аудитория яна 4-5 бараварга кўпайди. Маҳаллага армуғон қилинган китоблар орқали эса мавзунинг бардавомлиги таъминланди.
Сайт ташкил этилиши билан эса аудитория қамрови янада кенгайди. Айни кунларда сайтимиз республикамизнинг барча ҳудудларини қамраб олди, ҳудудлардаги муаллифлардан кўплаб мақолалар келаяпти. Сайтимиз ташкил этилганида республика сайтлари орасида табиийки охирги ўринларда эди. Қисқа даврда олти баравар олдинга силжиди. Ўн ой ичида давлатимизнинг ички ва ташки сиёсати, жаҳон янгиликлари ҳақида 5 мингдан ортиқ хабар ва мутола учун публицистик материаллар берилди. Ҳозир сайтимизни ҳар ойда уч мингга яқин ўқувчи мутола қилаяпти. Бу жараён кундан кунга кучайяпти.
Лойиҳанинг яна бир ютуғи- “Ҳаракатлар стратегияси” туфайли эришилган улкан янгиланишлар тарғиб-ташвиқ қилинди. Миллий истиқлол ғоясини омманинг онг-шуурига сингдиришга хизмат қилинди. Зеро, ёшларни комил инсон қилиб тарбиялашда, ахборот хуружларидан асрашда, соғлом вояга етишида оммавий ахборот воситаларининг, интернет журналистикасининг роли ва аҳамияти чексиз.
Сайтда берилаётган мақола ва расмларда мамлакатдаги улуғвор ислоҳотлар, ватан гўзалликлари ва фаровонлиги рамзи бўлган замонавий уйлар, кўприклар, фавворалар, бунёдкор халқимиз фаолияти, юртимиздаги эркин меҳнат, осуда ҳаёт, ёшларнинг интилиш ва изланишлари акс эттирилмоқда. Тақдимотда сўзга чиққан иштирокчилар ана шулар ҳақида гапиришди.
“Сиз ўз ҳуқуқингизни биласизми?” рукни билан танлов ташкил этилганлиги омманинг маърифатини, маданиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиш билан бирга ёшларни ўз таҳририяти атрофида жипслаштирди, янги кучларга, янги ғояларга илҳомлантирди. Якуний тақдимотда ушбу танлов ғолиблари тақдирланди.
Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали 1-босқич талабалари, эгизаклар Элёр Палванов ва Гулёр Палванова биринчи даражали диплом билан тақдирланишди. Гулёр курс сардори, Элёр эса филиалдаги компюьтер инжинириг факультети ёшлар иттифоқининг етакчисидир. Шу билан бирга бу ёшлар GUJUM. UZ сайтининг жамоатчи мухбирлари бўлиб, ўз ўқув даргоҳи ва вилоятидаги янгиликлардан ёзиб туришади.
Азизбек Бурҳон ўғли Адҳамов эса Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги 20- мактабнинг 11-синф ўқувчиси, у иккинчи даражали диплом билан тақдирланди. У ўз туманидаги “Фаол ёшлар мактаби” танлови ғолибларидан бири. Мактабда пресс клуб сардори. Келажакда мактаб ҳаётидан ҳикоя қилувчи мақолалари билан сайтимизда ҳам қатнашиб туради, деб умид қиламиз.
Муминова Нилуфар Нозим қизи Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 182 — мактабнинг 10- синф ўқувчиси бўлиб аъло ва яхши баҳоларга ўқимоқда. У учинчи даражали диплом билан тақдирланди. Ғолиб ёшларга китоблар тўплами армуғон этилди. Оилавий танлов бўлгани учун уларга ҳамиша кўмакдош бўлган онаси ёки бувиси ҳам рағбатлантирилди. Ғолиблар билан ҳамкорлигимиз давом этади, деб ишонч билдирамиз.
Шунингдек, биз ҳуқуқий мавзудаги саволларимизни ўтказилган ҳар бир тадбирда ҳам иштирокчиларга тарқатдик. Уларни ҳуқуқий беллашувга чорладик. Тадбирларда саволларимизга тўғри жавоб берганларни китоблар билан тадбирнинг ўзида рағбатлантирдик.
Мақсадимиз ҳар бир инсонни қонунлардан фойдаланишга ва уларнинг мазмун-моҳиятини англашга, ҳуқуқий нормаларни онг-шуурига сингдиришга ва ҳаётда қонунларга риоя қилишга ўргатишдир. Албатта, бу йўналиш ҳам мутолаа маданияти орқали амалга оширилади. Мутолаа маданияти деганда кўпчилик бадиий китоблар ўқишни тушинади. Аслида унинг мазмун- моҳияти жуда кенг ва улуғвор. Инсонлар ўзлари учун ҳаётий зарурат бўлган қонунларни ҳам мутолаа қила билиши керак.
Тадбирларда ва сайт орқали бу масалага ҳам алоҳида эътибор бердик. Зеро, қонунлардан самарали фойдалана олган, уларни ўқишга интилган киши турмушда қоқилмайди. Шунинг учун биз маҳалладаги тадбирларнинг мазмун-моҳиятини уйда ўтирган ота-оналарга, буви-буваларга ҳам қаратдикки, чунки улар оиланинг етакчилари, ёшлар уларнинг фикр-мулоҳазаларига қараб, ўз йўлини танлашади.
Зеро, бугунги кунда мамлакатимизда болаларнинг, ёшларнинг иқтидорини тарбиялашга, уларнинг истиқболини таъминлаш мақсадида улуғвор ишлар амалга оширилаяпти. Биз ҳам ушбу лойиҳа орқали юксак инсоний қадриятларга асосланган ҳаётий нуқтаи назарга эга бўлган маънавий бой, ахлоқан етук, ақл заковати юқори, билимли, жисмонан соғлом, уйғун ривожланган шахсни камол топтиришга муносиб ҳисса қўшишга ўзининг сайтдаги мақолалари, тадбирдаги маърузалари билан кўмаклашган фаолларимизни ҳам рағбатлантирдик.
Юртимизнинг етакчи ушбу аёлларининг тадбирларда иштирок этиши, дилкаш суҳбатлари, бир сўз билан айтганда намунали ҳаёти ва фаолиятининг ўзи тингловчилар учун катта аҳамиятга эга. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Биринчи чақириқ депутатлари – ИИВ Академияси профессори, заҳирадаги полковник Сорахон Ахмедова, юридик фанлари номзоди Шоира Умарова, Президент халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Айша Охунова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси иккинчи чақириқ депутати Ҳофиза Каримова, Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосари, Олий суд раиси вазифаларида ишлаган юридик фанлари доктори Фарруха Муҳиддинова, ”Турон” академияси академиги, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Дилором Ёрматова, “Гулхан” журнали бош муҳаррири, шоира Заҳрохон Ҳасанова, саломатликка оид туркум китоблар муаллифи, олий тоифали врач Холида Очилова каби фидойи аёлларимизнинг турмуш тарзи, фаолияти инсон ҳаётида ташаббускорлик ва мутолаа маданиятининг аҳамиятини кўрсатиб турибди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ўзбекистон нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди марказимиз ва cайт таҳририяти аъзоларини янада фаоллашишига ёрдамлашди, десак арзийди. Зеро, лойиҳа натижаси бўлиб, янги бир сайт ташкил этилди.
Келажакда Facebook Twitter Telegram каби ижтимоий тармоқ ҳамда мессенжерларда сайтнинг аккуантларини яратиб, унинг оммавийлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш лозимлиги давр талаби. Ижтимоий тармоқларда ҳамиша ҳам илмли-билимли материаллар бўлавермайди. Ўзбек сайтларининг ижтимоий тармоқлардаги иштирокини кучайтириш ана шу бўшлиқни тўлдиришга ҳисса қўшади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ўзбекистон нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди билан ишлаш ОАВлари фаолиятига самарали таъсир этади. Биз янги-янги мавзуларни топиб яна ҳамкорлик қилиш ниятимиз бор. Шунинг учун биз яна лойиҳа ёзишни давом эттирамиз. Аввалги йиллардаги лойиҳаларда белгиланган мақсад муддоани бу йил янада ривожлантирамиз. Мамлакатимиз ҳуқуқий демократик давлат қураётган экан, биз ҳам бу ишга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида болаларнинг, ёшларнинг мутола маданиятини янада юксалтириш борасидаги улуғвор вазифага муносиб ҳисса қўшиш ниятида янги эълон қилинган танловга учта йўналиш бўйича учта лойиҳа ёздик. Улардан бири “Аҳил оила мактаби” лойиҳамиз қўллаб-қувватланди. Бу лойиҳамиз аввалги лойиҳамизнинг узвий давоми бўлиб, аввал маҳаллаларга кириб борган бўлсак, эндиликда оилаларга кириб бориб, намунали ҳаёт кечираётган ташаббускор, тадбиркор, зиёли оилаларнинг самарали тажрибаларини ёритишни мақсад қилганмиз. Келгусида аҳил оилалар фаолиятини кенг ёритиб, аҳоли билан таҳририятимизнинг жипслигини янада мустаҳкамлашга ва шу орқали сайтимиз мухлисларини янада оширишга муносиб ҳисса қўшиш ниятидамиз.
Раъно Зарипова, марказ раҳбари