Тўйларга эътибор- оила келажагига эътибор

0
169
марта кўрилган.

Тошкент шаҳри Яккасарой туманининг Ю.Ражабий номидаги маҳаллада  туман хотин қизлар қўмитаси, маҳалла ва  «Соғлом она ва бола» аёллар ва ёшларни қўллаб қувватлаш маркази ННТ  билан ҳамкорликда  маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказилди.

Тадбир мутола маданиятини юксалтириш ва тўйларни тартибга олиш масалаларига бағишланди.

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори ҳамда ”Тўйлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги Низомнинг мазмун-моҳияти билан таништирилди.  Халқимиз ҳамда юртимизнинг бугуни ва келажагининг ифодаси, самараси бўладиган мутола маданиятининг  янги технологиялари ҳақида фикрлашиб олинди. Ҳамда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида айтилган муҳим ва улуғвор ислоҳотларнинг моҳияти шарҳлаб берилди.

Яккасарой хотин қизлар қўмитаси мутаҳассиси маҳалла кутубхонасига атоқли ёзувчи Тоҳир Маликнинг китобини армуғон қилди.

Шунингдек, маҳалла фаолларига  тўй ва маросимларни тартибга солишга доир маълумотномалар тарқатилди.

Тўй ва маросимларни ўтказиш тартиби барчани қизиқтираётганини таҳририятимизга келаётган кўплаб саволлар ҳам ифодалаб турибди. Қуйида   “Тўйлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги Низомга кўра  белгиланган қонун-қоидалар билан таништирамиз.

Тўйлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимларни  ўтказишда қуйидаги талабларга риоя этилиши шарт:

  • оилавий тадбирлар фақат бир кун соат 06 дан 23.00 оралиғида ўтказилади; 
  •  тўй ўтказувчи шахслар камида бир ҳафта олдин яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи  бошқариш органларини хабардор қилиши лозим;
  • учтадан кўп бўлган автомашинадан  тўй кортежларида фойдалинмаслик;
  • пулли автотранспорт хизмати лицензиясига эга бўлмаган ташувчилар томонидан хизмат кўрсатилишига йўл қўймаслик.(шахсий машиналардан фойдаланиш бундан мустасно);
  • 50 нафар ва ундан ортиқ шахслар иштирокидаги тадбирларда  тадбир эгаси ҳамда тўйхона, кафе ва ресторан раҳбари ўртасида шартнома тузилади;
  • санъаткорлар шартнома асосида хизмат кўрсатади. Икки нафардан ориқ хонанданинг(гуруҳнинг)хизмат кўрсатишига йўл қўйилмайди;

Миллий анъаналарга ёт, одоб ахлоқ қоидаларига зид бўлган қуйидаги қўшимча расм-русумларни ўтказишга йўл қўйилмайди: келин навкар, куёв чақирди, чорлар, келин чақирди, ота кўрди, тоғора юбориш, сеп ёйди, пул сочиш, қуда чақирди ва ҳаказолар

Дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ қуйидаги ортиқча тадбирларни ўтказишга йўл қўйилмайди: пайшанбалик, пул тарқатиш, мато улашиш, етти, йигирма, қирқ, йил оши ва ҳоказолар.

Мазкур Низом 2020 йил 1 январдан кучга кирди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.