Ёзувчи Тоғай Мурод қаламига мансуб «Юлдузлар мангу ёнади» қиссасини ўқиб…

0
1315
марта кўрилган.

Мен, Ходжиматов Абдуллох,  Учтепа АКМ китобхониман.  Ушбу тумандаги 107-умумий ўрта таълим мактабиниг ўқувчисиман.

Айни кунда ёзги таътил даврини мароқли ўтказиш учун кутубхонадан олган ва  ўқиб улгурмаган китобларимнинг мутолааси билан бандман.

Ёзувчи Тоғай Мурод қаламига мансуб 1976 йили ёзилган «Юлдузлар мангу ёнади» қиссасини ўқиб  тугатдим. Бу асар мен ўқиётган биринчи қисса. Авваллари эртаклар ва ҳикоялар ўқирдим. Қисса мени жуда қизиқтириб қолди. Унда ўзбек халқининг миллий кураши бадиий ифодаларда акс эттирилган. Бўри полвон, Тиловберди, Абил полвон образлари орқали миллий курашнинг ўзига хос хусусиятларини билиб олдим. Спортнинг ушбу турига меҳрим тушди. Миллий курашимиз ўзбек халқининг фахри, ғурури, қадимий миллий қадрияти эканлигини ушбу китоб орқали англаб етдим.

Азиз тенгдошларим, карантин 1 августга қадар чўзилди. Ўзингизни ва ота-онангизни, яқинларингизни коронавирус балосидан асрамоқчи бўлсангиз уйда қолинг, китоб ўқиш завқини суринг.  Келажагимиз ўз қўлимизда, билим ола билишимизда. Сизларга ҳам «Юлдузлар мангу ёнади» қиссасини ўқишни тавсия қиламан. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.