Бугун республикамизнинг барча сўлим боғ-у, кенг майдонларида байрам нафаси кезмоқда. Болаларга қувончлар улашилмоқда. Дарҳақиқат, ҳар бир бола соғлом ва бахтли бўлишга, ота-она меҳрига тўйиб яшашга ҳақли. Бунинг учун эзгу ният, эзгу сўз, эзгу амал даркор.
Азиз ота-оналар! Болаларингизни қучинг – меҳр беришга қодирлигингизни англайсиз.
Эзгу сўзларни сокин овозда айтинг – самимият ришталарини мустаҳкамлайсиз.
Кўзларига қараб, қобилиятларига урғу беринг – кайфияти кўтарилади, бағри кенгаяди.
Азиз фарзандлар! Ота-онангизни қучинг – қалбингиз таскин топади.
Опа-сингил, ака-укангизни қучинг – бахтли эканингизни чуқурроқ ҳис этасиз.
Азиз ота-оналар ва фарзандлар!
Ҳаётга, атрофга меҳр билан қаранг – турмушингиз енгиллашади, гўзаллашади.
Азизлар, ҳар бир кунингиз байрам бўлсин!
GUJUM.UZ