Аллома Навоий ҳикмати: Саҳийлик ва аҳийлик

0
181
марта кўрилган.

Аллома Навоий ўз асарларида мурувватга, саховатга жуда кўп эътибор каратади.

”Маҳбубул-қулуб” асарида саховатсиз кишини ёғингарчиликсиз баҳорга, мевасиз ёғочга, ёғинсиз булутга қиёслайди.

Ҳазрат ўз асарида ҳиммат бобида шундай дейди: “Битта утмакни икки бўлиб ярмини бир очга берганни сахий де, ўзи емай барини муҳтожга берганни аҳий де” дея ўгит беради. Сахийлик, мурувват ҳимматлиликни улуғлайди.

Навоий айтадики, ҳар бир одам бировнинг оғирини енгил қилиши керак, биров йиғласа, унинг бошини силаб, жисмига жон, жонига дармон бўлиши керак.

Ушбу асарнинг Саховат бобида яна шундай ёзади: “Саховат одамга бадандур ва ҳиммат анга руҳ… ҳимматсиз киши эр сонида эмас ва руҳсиз баданни киши тирик демас”.

Ҳазрат Навоий ёниб куйлаган бу ўгитлар ҳукуматимизнинг бугунги сиёсатини ўзида ифода этади. Мустақил Ўзбекистоннинг дастлаб қабул қилган Қонунларидан бири ҳам ногиронларнинг реаблитацияси ҳакида эди. Савоб ишни хар ким, ҳар кун қилиши керак. Сахийларни  ҳар қадамда учратиш мумкин. Бироқ, аҳийлар борми?! Қдриятларимиз нақадар улуғвор бўлганлиги кишини ҳайратга солади. Қадриятларимиз, анъаналаримиз бардавом бўлсин.

Раъно Зарипова, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.