Азамат Худойберган: Ялпиз, райхон ўстириб

0
43
марта кўрилган.

Гурланлик ёш шоир Азамат Худойберган шеърлари болалардай содда ва самимий. Шу билан бирга ўзига хослиги билан ажралиб туради.

Олдинлари одамлар,
Ялпиз, райхон ўстириб
Юрганларин кўп кўрардим,
Қулоғига қистириб.

Хозир-чи, бу удумлар
Хўб топталиб, босилғон.
Кимни кўрмай қулоғига
Фақат лағмон осилғон.

ХОТИНИМГА

Зўр ёзувчи менинг хотиним,
Ҳар ёзгани ўзгача, тартиб.
Тажрибам кўп эрсамда ўзим,
Кези келса қўяр ўргатиб.

Унга шартмас муҳит, сокинлик,
На кутмоқлик илҳомдан амр.
Хозир ҳам у «ижод» билан банд —
Оштахтада ёзмоқда хамир..

Зўр ёзувчи менинг хотиним.

А. Х., [19.06.2024 0:28]

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.