Бугун — 14-февраль шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун

0
316
марта кўрилган.

Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари жаҳоннинг етакчи тарихий асарлари қаторидан ўрин олган. Шеърияти ҳамон севиб ўқилади. Ғазаллари дилтортар қўшиқларга айланган.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йил 14 февралда Андижонда туғилди. Ўн икки ёшида тахтга ўтирди. Ўн беш ёшида бобомерос Самарқандни забт этди.1503 йилда Амударёни кечиб, Хуросонга ўтди.
1526 йилда Ҳиндистонни забт этиб, бобурийлар салтанатига асос солди.
Бобур 1530 йил 26 декабрда Аграда вафот этди. Кейинроқ хоки васиятига мувофиқ Қобулга кўчирилди.

Буюк инсон Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг армонлари ифодаланган  ғазалидан намуна:

Толе йўқ жонимга балолиғ бўлди,
Ҳар ишники айладим хатолиғ бўлди.
Ўз юртни қўйиб, Ҳинд сори юзландим,
Ё Раб, нетайин, не юз қаролиғ бўлди.

Бобур монголми?  Жаҳон адабиётида Бобур монгол миллатига мансуб деб тилга олинади. Ҳиндистонга, Европага борган ўзбеклар бу адашувларни эшитганида ажабланишади. Жумладан, мен ҳам ҳамиша ажабланаман. «Бобур» фонди раҳбари Зокиржон Машрабов ана шу қарашларни  Ўзбекистон ҳукумати ва олимлар билан бирга ўзгартиришга интилаётган олимлардан биридир.   Ҳиндистонда 2017 йили  “Чингизхон ва Амир Темур” номли конференция бўлиб ўтди. Зокиржон Машрабов халқаро конференцияда чиқиб, Бобур монгол эмаслигини исботлаб берди. Шунингдек, Бобур Андижонда туғилганлиги, тахтга ўн икки ёшида ўтирганлиги, “Бобурнома” асари қадимий туркийда ёзилганлиги ҳам буни исботлаб турганлигини таъкидлади. Шундан кейин монгол ва жаҳон  олимлари бу масалани ўргангани юртимизга келишди. Тарихий ҳақиқат қарор топиб, ўтмишдаги чалкашликлар барҳам топишига фонд муносиб ҳисса қўшиб келяпти.

Раъно ЗАРИПОВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.