Бугун Абу Бакр ар-Розий таваллуд топган кун

0
3116
марта кўрилган.

 Шарқнинг қомусий олими, табиб ва мутафаккир Абу Бакр Муҳаммад ибн Закариё ар-Розий 865 йилнинг 28 августида  Эроннинг Рай вилоятида дунёга келган.

Аллома 925 йили фоний оламни Эроннинг Рай вилоятида тарк этган.

У ўрта аср Европасида лотинча Разес номи билан танилиб, табобат соҳасида ўз даврининг Жолинуси (Галени) деб саналган.

Қомусий олимнинг тиббиёт, фалсафа, фалакиёт,  кимё фанига  доир кўплаб китоблари ўз давридаёқ машҳур бўлиб, лотин тилига таржима қилинган.

Аллома 184 асари билан дунёга танилган бўлиб, бизгача 61таси етиб келган.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.