Бернард Шоу 1856 йилда Ирландия пойтахти Дублин шаҳрида туғилган. Отаси Жон Шоу ғалла савдоси билан шуғулланган, лекин тез орада банкрот бўлиб, аста-секин ичкиликка берилиб кетган. Онаси Луинда Шоу профессионал қўшиқчи эди. Кейинчалик педогоглик қила бошлаган. Бернарддан ташқари, оилада яна икки қиз фарзанд- Лусинда Френсис ва Элеанор Агнес ўсиб улғайган.
Бўлажак драматург камхарж бўлгани учун коллежда ўқиб юрганида ўзини таъминлаш учун уй олди-соттиси билан шуғулланишга мажбур бўлган. Лондонга онасининг ёнига кўчиб келгач, вақтли матбуотга ишга жойлашган. Журналист бўлиб ишлай бошлаган. Ва санъат йўналишида кўплаб мақолалар ёзган. Ана шу даврда унинг ёзувчилик фаолияти бошланади. Илк ижодида бешта роман ёзган, бироқ, бирортасини чоп эттира олмаган. Аста- секин ёзувчилик майдонида ўз ўрнига эга бўлиб борган. Кўплаб драмалари театрлар саҳналарида жаранглаган.
У асарлари учун 1925 йилда Нобел мукофотига сазовор бўлган ва уни олишдан бош тортди ва Британия элчиси Артур Дафф пулни олишга мажбур бўлди. Кейинчалик бу маблағлар таржимонлар фондини ташкил қилишга сарфланди.
Ўзига хос феъл-атворли бўлган ёзувчининг буюклар ҳақида ўз қарашлари бўлган, Ислом олами билан ҳам таниш бўлиб, Муҳаммад алайҳиссалом ҳақида шундай дейди: «Муҳаммад пайғамбарларнинг энг улуғидир. Агар у бугунги дунёнинг ҳукмдори бўлганида эди, инсониятнинг барча муаммолари тугунини тадбир ва заковат ила бир-бир ечарди».
У асарларида афоризмларни кўп ишлатган. Жумладан:
Агар сизда олма бўлса, менда олма бўлса ва бу олмаларни алмаштирсак, сиз ва менда биттадан олма бор. Ва агар сизда бир фикр бўлса ва менда бир фикр бўлса ва биз фикр алмашсак, унда ҳар биримиз иккита фикрга эга бўламиз.
Қариндошга нисбатан энг катта гуноҳ бу нафрат ва бефарқликдир. Бу ҳақиқатан ҳам ғайриинсонийликнинг чўққисидир.
Идеал эр — идеал хотини бор деб ўйлайдиган эркак.
Қўлидан келганини қила олмаган одам бошқаларга ўргатади.
Табиат қўйнини хуш кўрувчи ёзувчи гулларга бурканган икки қаватли ҳовлисида хотини Шарлотта билан яшаган ва 1950 йили 94 ёшида боқий оламга рихлат қилган. Охирати обод бўлсин.
GUJUM.UZ