Даврон Ражаб шеъри: ОҚҚУШ

0
161
марта кўрилган.

Учиб келган эди
Ўтган йили ҳам
Ўзгармабди ҳамон…

Бу қуш
Пайғамбар Муҳаммад саллолоҳу алайҳи васаллам замонидан
Абу Райҳон Беруний, Алишер Навоий, Маҳмудхўжа Беҳбудий даврига
парвоз қилганди…

Ва ҳатто учаётиб
Заҳириддин Муҳаммад Бобурни ҳам кузатган…

Шундай қуйироқда
Қодирийлар уйи бор…
Ўттиз еттинчида…
Ўзбекнинг улуғин
тутқунгоҳга олиб кетишганин
ҳам бу қуш кўрган…

Аждодлар ҳайбати
таралган самога қўшилар
Оққуш ёлғиз…

Улуғлар руҳи-ла
парвоздаги қуш
тарк этгиси келмас
азиз даргоҳин.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.