Эртак терапияси –  мутолаа маданиятини юксалтиришнинг энг самарали усули

0
200
марта кўрилган.

Корней Чуковскийнинг “Айболит ва чумчуқ” шеърий эртак бизнинг севимли китобимиз, – дейди, МТМ тарбияланувчилари Фазилат ва  Маърифат Садриддиновалар. Улар рус шоири, адабиётшуносининг ушбу асарини бижиллаб гапириб беришни хуш кўришади. Эртак болаларни эзгуликка чорлайди.

 Эртакда  илон чаққан чумчуқча ҳақида ҳикоя қилинади. Чумчуқчага биринчи бўлиб қурбақа ёрдамга келди. У чумчуқчани  доктор Айболитга олиб боришга қарор қилди. Йўлда улар бир типратиканга дуч келишди, унинг чумчуқчага раҳми келиб, бирга йўлга тушди. Улар ботқоқлар ва ўрмонлар бўйлаб узоқ вақт юришди. Кеч кирди. Ҳайвонлар қоронғуда қандай юришни билмас эдилар, чунки улар адашиб қолишлари мумкин эди. У чироғи билан  ёрдамга  қилди. У олдинга юриб, уларга йўл кўрсатди. Чумчуқча бутунлай заиф эди  кечага яқин моҳир ўрмон шифокорининг уйига  етиб боришди.   Кечаси билан доктор Айболит  чумчуқчани даволади. Ва эрталаб қушча  соғлом ҳолда уйғонди. Доктор Айболит кўплаб ҳайвонларни даволаган. Ахир, у жуда меҳрибон доктор Айболит эди.

Суратда Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти педагогик факультети психология кафедраси доценти психология фанлари номзоди  Шоҳиста Самарова Фазилат ва   Маърифат билан эртак терапияси машғулотларини олиб бормоқда. Ушбу усул мутолаа маданиятини юксалтиришнинг энг самарали усулидир.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.