Эзгу ниятли болалар…

0
145
марта кўрилган.

Тошкент шаҳар “Билим” ахборот кутубхона марказининг Учтепа туман бўлими  менинг севимли масканим. У ерга авваллари онам билан бориб китоб танлардик. Бу сафар ўзим бордим. 

Онамнинг тавсияси билан Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб  “Бахтиёр оила” китобини қўлимга олдим. Онам: “Ҳар бир  муслима келажакда осойишта ҳаёт кечиришни, бахтли ва муcтаҳкам оила бунёд этишни истаса ушбу китодаги ўгитларни ўқиб  уқиб олиши керак”, дея маслаҳат бердилар.

Ушбу китоб Ислом динининг оилавий муносабатларга оид аҳкомларининг кенг ва батафсил шарҳи бўлиб, мусулмон киши оилавий ҳаётга оид билиши лозим бўлган барча масалаларни ўз ичига қамраб олади. Китобда инсонга икки дунё саодати йўл- йўриғини кўрсатиб берган Ислом динининг бахтли, саодатли оила қуриш, эр-хотиннинг ҳуқуқлари, бурч ва мажбуриятлари, ота-онага, қайнота-қайнонага муносабат, келин ва куёв танлаш, ақиқа, фарзанд тарбияси, силаи раҳм, талоқ, идда ва шу каби кўплаб долзарб мавзулардаги таълимотлари орқали бугунги куннинг қатор муаммолари муҳокама қилинади. Оятлар, ҳадислар ҳамда салаф — солиҳларнинг ҳаёти мисолида муслим ва муслималарнинг бахтли оилавий ҳаёт кечириш дастури  ёритилган.

Дарҳақиқат, ушбу китобни ўқиб руҳландим. Халқимизнинг “китоб– беминнат муаллим”, деган сўзларига яна бир карра ишонч ҳосил қилдим. Ёзги таътилдаги бўш вақтларимни мутолага бағишлаётганимдан хурсандман.  

Асқархаджаева Муслима, Тошкент шаҳар 285-мактаб  9-ўқувчиси

Таҳририятдан: Сайтимизнинг  азиз ўқувчилари!  «Эзгу ниятли болалар» танловимиз яна давом қилмоқда.  Таътилдаги бўш вақтларингизни сермазмун ўтказинг ва  ушбу паллада ўқиган китобларингиз, чизган сувратларингиз ва бошқа эзгу амалларингиз ҳақида тенгдошларингизга ҳикоя қилиб, яхшиликлар улашинг! Танловда гўзал фикрлари, амаллари билан энг кўп иштирок этган болажон-у ўсмирларни танлов якунида  эсталик  совғалари билан рағбатлантирамиз. Азизларим, фаол бўлинг ўз истеъдодингизни намоён қилинг. Мактубларингизни кутамиз.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.