Иброҳим ва Сора вафоти

0
158
марта кўрилган.

Мумтоз адабиёт оламининг беқиёс обидаси “Қисаси Рабғузий” асари милодий 1309–1310 йилларда ёзилган.  Одам Ато ва Момо Ҳаводан тортиб, Муҳаммад Мустафогача яшаб ўтган пайғамбарларнинг ҳаёти, эзгу ўй, эзгу амаллари ҳикматлар, ривоятлар орқали моҳирона акс эттирилган ёзма ёдгорликда  Шарқ фалсафаси билан қадимий миллий қадриятларимиз уйғунлашиб кетган.

Қадимий туркий тилни ўзида ифода этган икки жилдли  ушбу бебаҳо  асарнинг замонавий ўзбек тилига Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Раъно Зарипова ва Тошкент давлат шарқшунослик институти ўқитувчиси Нодира Саъдуллаева ўгирган.

Дурдона асарнинг навбатдаги қисмини эътиборинггизга ҳавола қиламиз.

Сора 130 йил яшади. Иброҳим уни Каънон ҳудудига Фаластин ерига дафн қилди. Иброҳим ялавоч Сора тириклигида унинг хақини асради. Соранинг розилигисиз бошқа уйланмади. Берган сўзининг устидан чиқишга интилди. Сорага уйланаётганида, қалин бера олмади. “Менга қалин керак эмас, айтганимни бажарсанг, қалин тўлаган бўласан”, -деганди Сора.

Сора вафотидан кейин Юфтуроннинг Футур отлиқ қизига  уйланди. Ундан олти: Явшан, Вошиқ, Замз, Модян, Мудун, Шўх исмли фарзандлари бўлди. Катталари Исмоил ва Исҳоқ алайҳиссалом эди. Саккиз ўғилдан одамизот олами вужудга келди. Кимлар мусулмон, кимлар кофир бўлди. Сорадан кейин Иброҳим оламдан ўтди. У Исҳоқ туғилганидан кейин 23 йил яшади. Йигирма беш кун оғриб, муҳаррам ойининг пайшанба куни намоз вақтида 129 ёшида вафот эди. Яна айтишларича, Азроил жон олишга келганида Иброҳим ялавоч даъво қилади: ”Аллоҳ таолонинг ҳукмига кўра жон олишдан бир йил олдин хабар келиши ва мен ўлимлигимни тайёрлашим лозим эди, хабар келмади”. Ушбу сўзларни айтганида хитоб келди:

– Сочинг қачон оқарди?

– Бир йил бўлди, — жавоб қилди ялавоч.

– Ўша хабар эди.

 Иброҳим яна сўради: –Дўст дўстнинг жонини оларми?

– Дўст дўстга уланмоқни истамасми?

– Андоқ эрса жонимни олғил.

Иброҳим ялавоч ўлимидан аввал Исҳоқни Шом вилоятига, Исмоилни Хижоз ерига халифа қилди. Исмоил Иброҳимдан кейин қирқ йил, Исҳоқ эса 52 йил яшади. Иброҳимни охирги йўлга кузатаётгандаги амалларни Исҳоқ  бажарди. Ювиб, поклади, намоз ўқиди. Онаси Соранинг ёнига тупроққа қўйди.

 Бу ривоятлар инсонларни эзгу амаллар билан яшашга инсофли, диёнатли, имон-эътиқодли бўлишга, берган сўз устидан чиқишга даъват этади(Р.З.; Н.С.).         

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.