Ислом цивилизацияси маркази томонидан 2022 йилда илмий аҳамиятга эга бўлган 11 та ёзма манба таржима қилинди

0
338
марта кўрилган.

Ислом цивилизацияси маркази фондига аҳоли ва шахсий коллекциялардан 626 та қўлёзма ва 985 та тошбосма асарлар, жами 1611 та манба қабул қилинган.

Жумладан, Муфтий Бобохоновлар сулоласи шахсий кутубхонасида сақланаётган 423 та қадимий манбалар (122 та қўлёзма, 301 та тошбосма), тарихий ҳужжатлар ва фотосуратлар фондга қабул қилиб олинди.

Ислом манбашунослиги ва қўлёзмалар билан ишлаш бўйича Республика фондларида сақланаётган 52 минг 255 та қадимги ёзма манбалар тўғрисида маълумотлар базаси яратилган.

Ўтган 2022 йилда илмий аҳамиятга эга бўлган 11 та ёзма манба таржима қилинди ва чоп этишга тайёрланди. Абу Ҳафс Насафийнинг “Баёни эътиқоди аҳли сунна вал-жамоа” (Аҳли сунна вал жамоа эътиқодининг баёни), Боситхон Шошийнинг “Муқаддимату илм ал-фароиз” (Мерос илмига кириш), Сирожиддин Сачовандий “Фароизус Сирожия” (Мерос илмига оид Сирожия асари), Шайх Хованд Тоҳурнинг “Райҳонийяи Тоҳурийя”, Фармон ва ёрлиқларга оид “Суюрғол ёрлиғи” (Фуқароларга имтиёз берувчи қарор), Ҳаким Термизийнинг “Ал-Амсол минал китоб вас-сунна” (Қуръон ва ҳадисда келган масаллар), Шайх Абдулмажид Алининг “Туҳфатул ал-марзия” (Рози бўларлик ҳадялар), Аҳмад ибн Маҳмуд Бухорийнинг “Бухоро мозорлари тарихи”, тиб илмига оид Абдураҳмон Азрақнинг “Тасҳил ул-манофиъ (“Манфаатларни осонлаштириш китоби”), Имом Жазарийнинг “Ал-ҳиснул ал-ҳасин мин каломи Саййид ал-мурсалин” (“Пайғамбарлар саййиди сўзларидан олинган паноҳ берувчи ҳадислар”), “Даҳр ун-нажот” (Нажот олами) номли асарлар таржима қилинди.

 Қуръони каримнинг 28 та нодир қўлёзмасидан иборат коллекция шакллантирилди.

Қатар миллий кутубхонасидан 2 минг 635 та фото-ҳужжат, Туркия Республикаси олимлари қўлёзмалар тўплами маълумотлар базасидан 70 мингдан ортиқ, АҚШ конгресси кутубхонасидан 558 та кўлёзма ва расмлар, «ТуркТАВ» фондидан 20 мингдан зиёд ноёб китоблар, Мисрнинг «Ал-Азҳар» мажмуасидан Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига доир 5 та, Камолиддин Беҳзод ижодига оид 6 та электрон манба олинди.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.