Жалолиддин Мангубердига мансуб яда тоши

0
53
марта кўрилган.

Ислом маданиятига оид меморий аҳамиятга эга Жалолиддин Мангубердига мансуб яда тоши бугунги кунда Британия музейида сақланади.

Мазкур тош ўймакор ва гравюрали ишланиш техникасига эга бўлиб, сангтарошлик услубида тайёрланган. Ислом маданиятига оид ушбу тошнинг бўйи 29,00 см, кенглиги 50,00 см, қалинлиги 32,00 см, оғирлиги 42,50 кг бўлган ушбу тош Эрон ҳудудидан топилган ва акция орқали сотилган.

Ушбу экспонат №1990.06.12.1 рақами билан қайд қилинган. Милодий 1230/1231 йилда ишланган деб қаралади. Экспонатга “мазкур тошнинг 1230/1231 йилларда, яъни Жалолиддин Хоразмшоҳ умрининг охирги кунларидаги шарқий Туркия, шимоли-ғарбий Эрон ва Озарбайжондаги ҳарбий юришларидан хабар беради”, — деган таъриф берилган.

Бу тошга сангтарош Маҳмуд бин Муҳаммад исмли Рашид номи билан машҳур бўлган муҳркан ва заргар ишлов берган. Рашид асли келиб чиқиши Шарқий Эроннинг узоқ Нишопур шаҳридан бўлиб, афтидан мўғуллар босқинидан Ғарбий Эронга қочиб келган бўлиши мумкин.

Анвар Матниязов, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази етакчи илмий ходими, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.