Озарбайжон пойтахтидаги Ҳайдар Алиев марказида “Чоклардаги мерос: Ўзбекистоннинг каштачилик ва тикувчилик анъаналари бўйлаб саёҳат” кўргазмаси очилди.
Ўзбекистоннинг маданий мероси билан танишув Озарбайжонда биринчи марта намойиш этилаётган “Лазги – Муҳаббат ва қалб рақси” сепктакли намойиши билан бошланди.
Кўргазмада 140 дан ортиқ безакли амалий санъат намуналари тақдим этилди. Сўзаналар моҳир каштачи аёллар томонидан ойлар давомида тикилади. Миллийликннг ифодаси бўлган сўзаналардаги ҳар бир гул ва нақшлар чуқур маънога эга бўлиб, у хотин-қизларнинг эзгу- тилакларини, орзу- истакларини ифодалайди.
Анъанавий зар чопонларимиз, ранг-баранг сўзаналар ва қимматбаҳо тошлар билан безатилган кумуш тақинчоқлар кўргазмага ташриф буюрувчиларда унутилмас таассурот қолдирди.
– Санъат инсонларни янада яқинлаштириш, уларни ҳамфикр қилиш ҳамда гўзалликнинг янги қирраларини кашф этиш қудратига эга ва бу мени доим ҳайратга солади. Лазги рақси эса инсонларни бирлаштирувчи, илҳом бағишловчи, вақт ва макон чегараларини тан олмайдиган ана шундай кучга яққол мисолдир, – дейди Саида Мирзиёева ўзининг телеграмм саҳифасида.
Қуйида ушбу каналда берилган кўргазмага бағишланган видеотасвир билан танишинг.