Китоб билан юксалиш сари

0
248
views

Олмазор  туман ахборот-кутубхона марказида ушбу тумандаги 233 ва 133 мактаб ўқувчилари ёзги таътилнинг бир кунини  мароқли ўтказдилар.

Бу ерда жаҳон  адабиёти намоёндаларидан  Александр Пушкин, Лев Толстой, Иван Криловнинг  ижодига бағишлаб “Жаҳон адабиёти алломалари” номли тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда ўқувчилар А.С.Пушкин шеърларидан ифодали ўқиб бердилар. Л.Толстойнинг асарлари ҳақида ўз тассуротларини гапирдилар ва фикр алмашдилар. И.Криловнинг масалларидан ижро этиб, актёрлик маҳоратини намоён этдилар.

Болаларнинг китобхонликка бўлган қизиқишлари баландлиги барчани хурсанд қилди. Тадбир жуда ҳам қизғин ва  мунозараларга бой тарзда ўтди.

Тадбирда қирқдан  зиёд китобхонлар қатнашдилар ва кутубхонага аъзо қилиндилар.

Ҳофиза Каримова

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here