КИТОБ ИНСОНИЯТНИНГ  ТАФАККУР ХАЗИНАСИДУР

0
5085
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг  “Ёшларни китоб ўқишга бўлган қизиқишини кучайтиришга, уларнинг китоб билан дўст бўлишига, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида  эътибор қаратиш лозим”, деган кўрсатмалари Тошкент шаҳар «Bilim» ахборот-кутубхона маркази жамоаси учун дастурул амалдир.

Дарҳақиқат, маънавий озуқа олишнинг, чин инсон бўлиб етишишнинг бирдан бир йўли бу китоб мутолааси ҳисобланади. У инсонни комиллик сари етаклайди. Китоб маслаҳатчи, садоқатли ҳамроҳ, энг яқин дўст ва бебаҳо бойликдир.

Миллатнинг маънавий-руҳий дунёсини китобга муносабати, китобхонлик даражасига қараб ҳам аниқлаш мумкин. Жаҳон маданиятига муносиб ҳисса қўшган аждодларимиз эришган бетакрор ютуқларнинг сабаби ҳам китоб мутолаасидир. Шу боис юртимизда аҳолининг китобхонлик маданиятини юксалтириш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда.

 Мамлакатимизда ахборот-ресурс ва ахборот-кутубхона марказларининг моддий-техника базаси янгиланиб, замонавий электрон кутубхоналар фаолият кўрсатмоқда. Соҳага оид қатор қонун ва қарорлар қабул қилинган. Замонавий технологиялар билан жиҳозланган Эндиликда аввалги оддий анъанавий кутубхоналар ўрнини замонавий кўринишдаги компьютер технологияларига асосланган ахборот-кутубхона марказлари ва ахборот-ресурс марказлари эгаллади. Албатта, бу соҳанинг тараққиётига оид яратилган ҳуқуқий механизмларнинг фаолиятга жорий этилишининг ижобий самарасидир.

 Жумладан, марказимизнинг фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими мутахассислари томонидан “Кўчма кутубхона”, “Мобил кутубхона”, “Китоб чемадончасининг саёхати” каби лойихалари доирасида “Бир соатдан оилавий китоб ўқиш”, “Мен китоб ўқишни севаман”, “Мен фарзандимга китоб совға қиламан”, “Биз оилавий ўқиймиз” каби акциялар ташкил этилган. Ушбу акцияларни ўтказиш доирасида оилада соғлом маънавий муҳит яратиш, ҳар бир оилада маънавий онг, ҳар томонлама етук камолга эга бўлган инсонларни тарбиялаш билан бирга имконияти чекланган инсонларни уйларига бориб, улар билан сухбатлашиб, янги келган адабиётлар билан таништири жараёнида қизиқишларини инобатга олган ҳолда ўқиш учун китоблар тавсия этилади. Уларни ҳаётга, яшашга қизиқишларини орттириш мақсадида бир қатор оилаларга ташрифимизни мисол келтирмоқчимиз: 

Чилонзор тумани “Навбаҳор” маҳалласи 8-мавзе 14-уй, 6-хонадонда истиқомат қилувчи Н. Холматовалар оиласида ўтказилди. Хонадон эгалари учун “Менинг севимли китобим”номли ҳамда севимли ёзувчимиз Чингиз Айтматовнинг 90 йиллигига атаб “Чингиз Айтматов-буюк адиб ва жамоат арбоби” мавзусида китоб кўргазмаси ташкил қилинди. Адибнинг асарларига қизиққан хонадон бекаси Нигорахон Холматова “Охирзамон нишоналари”асарига қизиқди ва ўқиш истагини билдирди;

 Худди шундай акция Чилонзор тумани “Ботирма” маҳалласида истиқомат қилувчи Аминовлар оиласида ўтказилди. Ушбу хонадон эгалари учун “Болалар адабиёти – оламига саёҳат” номли китоб кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмадан ўрин олган болалар учун турли соҳаларга оид энциклопедиялар, бадиий адабиётлар, эртак китобларга библиографик шарҳ берилди. Қизиқарли эртак китобларни кўрган Ферузанинг жажжи ўғилчаси Сарвар Аминов китобларни ўқиб чиқиш ва кутубхонага аъзо бўлиш истагини билдирди. Натижада, Аминовлар оиласи китобхонлик дунёсига ошно бўлиб, ўзлари танлаган адабиётларни мутолаа қилиш учун АКМга аъзо қилинди, бадиий адабиётлар, ўзбек халқ эртаклари  бир неча кунга берилди.

Шунингдек, “Навбаҳор” махалласининг 14 уй 25 хонадонида истиқомат қилувчи Норматовлар оиласида ўтказилди. Ушбу хонадон эгалари эътиборини биз олиб борган  болалар ва мумтоз адабиёти, роман, қисса ва эртак китоблар олди. Турли китоблар оламини тақдим этиш, обзорлар ўтказиш орқали китобхонлик ва мутолаа маданиятини ошириш учун катта имконият яратилди. Ранг-баранг ва қизиқарли эртак китобларни кўрган Улкан аянинг неваралари Абдулазиз ва Эъзозахонларнинг қувончини таърифлашга сўз ожизлик қилади. Кўриниб турибдики, марказимиз яна бир китобсевар оиласини, доимий китобхонини топди.

Шунингдек яқинда «Йилнинг энг фаол китобхони», «Йилнинг энг кўп ўқилган китоби», «Йилнинг энг кўп ўқилган муаллифи» бўйича натижалар эълон ҳилинди. Энг фаол китобхонлардан Хамдамов Д.,Талипова Э., Каримов Т. лар йил давомида китоб ва ваҳтли матбуот нашрларини энг кўп ўҳиган, «Билим» АКМда ўтказиладиган оммавий тадбирлар, адабий кечалар, викториналар, давра сухбатларининг фаол ҳатнашчилари деб топилди.

«Йилнинг энг кўп ўқилган китоби», «Йилнинг энг кўп ўқилган муаллифи» номинациясида Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” китоби ғолиб бўлиб, бу йўналишда Акбаров Н., Нуриддинов У., Ишқуватов С. етакчи бўлишди. Барча номинация ғолибларига «Билим» АКМ раҳбарияти томонидан дипломлар тақдим этилди.

Ҳафиза КАРИМОВА,

Тошкеннт шаҳар «Bilim»

 ахборот-кутубхона маркази

директори

Дилноза МЎМИНОВА,

Марказнинг Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш

 бўлими мудири

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.