Мансур Юнус шеъри: Ўзбекнинг болалари

0
197
марта кўрилган.

Мурғаккина қалбида,

Жўш уради садоқат.

Болаларнинг наздида,

Ватан мангу муҳаббат.

Ўзбекнинг болалари,

 Гўзал гул,  лолалари.

 

Боғларида чамангул,

Хушовоз саъва, булбул,

Ял-ял бўлиб атиргул,

Яшнагай Ватан буткул,

Ўзбекнинг болалари,

 Гўзал гул,  лолалари.

 

 Меҳнатда кўкрак керар,

Қўли гул, ҳунари зар,

Гўзалликда нақшинкор,

Жасур, полвон, бетакрор,

Ўзбекнинг болалари,

 Гўзал гул,  лолалари.

 

 

 

 

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.