Нарзулла Жўраев:Тамаддунга даъват

0
612
марта кўрилган.

“Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйида сиёсий фанлар доктори, профессор Нарзулла Жўраевнинг “Тамаддунга даъват” номли монографияси нашр этилди. 

Китобда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳақида сўз юритилган. Мамлакатнинг кейинги бир неча ўн йилликлар мобайнидаги тараққиётига асос бўладиган ушбу стратегик дастур асарда замонавий тамаддунга даъват этувчи ғоялар мажмуи сифатида эътироф этилади. Монография содда, равон тилда илмий-публицистик услубда ёзилган. 

 Муаллиф Ҳаракатлар стратегияси юртимизни модернизация қилиш, бошқарувни эркинлаштириш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилгани билан эътиборга моликлигини ва бу ўз навбатида  халқаро майдонда Ўзбекистоннинг ўз сўзи, қатъий хулосаси, ички ва ташқи сиёсатда изчил позициясини мустаҳкамлашини таъкидлайди. 

Китобдаги чуқур мантиққа асосланган фикрлар ўқувчида яхши таассурот қолдиради.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.