Ниятим шу – тинчлик бўлсин дунёда

0
1508
марта кўрилган.

БРОНЖИЛЕТ ОСТИДА ҲАМ ЮРАК БОР...

Мен ўзбекнинг норғул ўғли, фидокор
Ва отамнинг белидаги камарман.
Ватан деса онам келар ёдимга,
Фақат Ватан деган лочин аскарман.

Ким ёв бўлиб, юрт сарҳадин бузмоқ истар,
Қилажакман бир лаҳзада тор-тор.
Ким дўст бўлиб, қўл узатса бўлмас музтар,
Бронжилет остида ҳам юрак бор.

Ниятим шу – тинчлик бўлсин дунёда,
Шу тинчликни асрагувчи қалқонмиз.
Далаларда алвон бўлиб очилган
Лолаларга шому саҳар посбонмиз.

Қудратинг зўр бугун миллий армиям,
Кучинг адолатда – ёрдир тилаклар.
Биз қалқонмиз, бизга қалқон аслида —
Бронжилет остидаги юраклар…

✍️Шавкат ОДИЛЖОН

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.