Ўзбекистон Қобусномаси – юртимизнинг бугуни ва келажаги кўзгуси!

0
160
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ХI сессиясида  1992 йили Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган эди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси  юртимизнинг бугуни ва келажаги кўзгуси бўлиб, унда халқимизнинг иродаси, адолатли жамият барпо этишдаги интилишлари, эзгу-истаклари мужассамлашган.

Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган асосий Қобусномадир. Бугун жамиятимизда қандай ютуқ ва марраларга эришаётган бўлсак, буларнинг пойдеворида Конституциямиз– буюк ҳаёт қомусимиз турибди. Конституциямиз суверен давлатимизнинг қонунчилик-ҳуқуқий негизини шакллантиришнинг асосий пойдевори ва мустақил миллий давлатчилигимизнинг тамал тоши бўлди. У инсон манфаатлари учун хизмат қилаётган олий ҳужжат вазифасини бажармоқда. Асосий қонунимиз халқимизнинг иродасини, руҳиятини ижтимоий онги ва маданиятини акс эттиргани туфайли уни давлатимиз рамзи десак бўлади.

Шунингдек Конституциямизда белгиланган давлатимиз рамзлари ҳам мавжуд. Унинг 5-моддасида шундай дейилади: Ўзбекистон Республикаси қонуни билан тасдиқланган ўзбек давлат рамзлари  – байроғи, герби ва мадҳиясига эга”. Байроғи, герби, мадҳияси каби Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳам давлатимиз, миллатимиз, халқимиз ва юртимизнинг бугуни ва келажагининг кўзгуси, тимсолидир.

Улуғвор байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги барчамизга қутлуғ бўлсин! Юртимиз янада гуллаб яшнасин! Ватан келажаги бўлган фарзандларимиз илдизи бақувват  дарахтдек ўсиб улғайсин!

Раъно Зарипова, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.