“Қисаси Рабғузий” асари: Мусо алайҳиссалом

0
390
марта кўрилган.

Мумтоз адабиётнинг беқиёс намунаси  “Қисаси Рабғузий” асарини қадимий туркий тилдан замонавий ўзбек тилига Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Раъно Зарипова ва Тошкент давлат шарқшунослик институти ўқитувчиси Нодира Саъдуллаева ўгирган.

 Асарнинг  навбатдаги қисмини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Жодуларнинг ёлғонлиги ҳақида

Айтишларича,  тўрт минг йўлли, тўрт минг амалли, тўрт минг эркак йиғилди. Бани Исроил аҳлининг бари келишди. Олтмиш эшакка юк жоду анжомларини келтирдилар. Айтишларича, у жодулардан тўрт юз эди. Ҳар бирида бир юк таёқ, бир юк ип бўлиб, ипларни таёқларга боғладилар. Таёқни учини симоб билан тўлдирдилар. Яна елимладилар.

Фиръавнинг ўнг томонида қирқ минг яроқ аслоҳали отлиқ қўшин чап томонида яна қирқ минг яроқ аслоҳали қўшин турдилар. Айтишларича, бу воқеа Искандарияда бўлиб ўтган. Сеҳргарлар фиръавн номи билан Мусодан ғолиб келишга қасам ичдилар.

— Эй Мусо, аввал сен кароматингни, ғайратингни кўрсатасанми ёки биз, — сўради сеҳргарлар улуғи.

Мусони иззатладилар. Шуни эшитганда Жаброил ун қилди: “Сиз менинг ялавочимини иззатладингиз, мени иззатим ҳаққи сизларга имон нурини насиб эттиргунча беллаштириб, бу кун сизларни нурлантиргайман.

Сеҳргарлар аслоҳаларини ерга ташладилар. Ҳаво исиди. Симоб қизиди. Иплар тебрана бошладилар. Халойиқ жунбушга келди.

— Фиръавннинг қудратига қасамки, албатта бизлар ғолиб бўлгувчилармиз, — деди улар.

Мусо қўрқди. Сўнгра Мусо ҳам асосини ташлаган эди, банагоҳ у асо аждаҳога айланиб, барча уйдирмаларини юта бошлади.

Савол: Мусо ялавоч эди. Нега қўрқди?

Жавоб: Мусо сеҳргарлардан қўрқмади, халойиқни жунбушга келганидан қўқди. Хитоб келдиким, Эй Мусо қўрқмагил, сени қўлинг устундир, ва ташла қўлингдаги нарсани, сеҳргар ясаган нарсани ютиб юборади. Таёқни ташлаганида жами сеҳргарларнинг нарсаларини ютди. Мусо уни яна қўлига олди. Таёққа айланди. Айтишларича, саккиз туяга юк жоду эди, барини ютди. Жодугарларнинг каттаси Шамъун эди. Шамъун кўр эди. У барчаларининг устози эди. Унга бориб айтдилар. Шамъун сўради: Аждарҳо нарсаларни ютганидан кейин янада узунроқ бўлиб, йўғонлашдими? Йўқ, жавоб қилишди шогирдлари. Шамъун айтди: —Агар у жоду иши бўлганида эди барча нарсани ютганидан кейин узун бўлади ва йўғонлашади. Маълум бўлдики, Мусо ялавоч турур. Мен имон келтирдим, сиз ҳам имон келтиринг.

Фойда. Ишни Оллоҳ ўнгласа бутунлай ўнгланади. Шамъун ҳақиқатни билиб, имон келтирди, барчаси сажда қилдилар. Барча оламларнинг парвардигорига —Мусо ва Хорунинг парвардигорига имон келтирдик дедилар.

— Мен сизларга изн бермасдан туриб унга имон келтирдингизларми? Мусо билан тилингиз бир экан. Мен сизларни қўл-оёқларингизни кесарман ва сизларни хурмо дарахти шоҳига осарман.

— Бизни оссанг. Сени тангрилигинг ёлғон бўлади. Чунки биз юқорида, сен пастда бўласан.

— Сизларни ханжар билан ўлдиртираман. Менинг қиличим ўткирми, ёки уни амаллари, ўшанда биласиз.

— Бизларга келган равшан оятлар нуридан ҳаргиз сени ортиқ кўрмасмиз. Нимаики ҳукм қилмоқчи бўлсанг, бажар. Ҳақиқатда сен фақат бу дунёда ҳукмронсан. Албатта биз имон келтирдик. Парвардигоримиз токи бизларнинг хатоларимизни ва сен мажбур қилиб бажартирган сеҳрли жодуларимизни кечирсин, сенинг ҳукминг фонийдир, Оллоҳ ҳукми боқийдир.

Дарҳақиқат улар тонг вақтида сеҳргарлик қилдилар, кун ўртасида имон келтирдилар, оқшомда шаҳид бўлдилар ва жаннатга тушдилар.

Қиссадан ҳисса шуки, кўзбўямачилик, жоду билан шуғулланиш гуноҳи азимдир.

Давоми бор.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.